UZ

Сўнгги янгиликлар

07:05UFC Vegas 91 турнири бонус соҳиблари эълон қилинди. Улар орасида ҳамюртимиз Богдан Гусков ҳам бор! 0 06:52Гусков - Спэнн жангида нокаутгача ҳисоб қандай кетаётган эди? (Ҳакамлар ҳужжатидан кўчирма) 0 06:18Даҳшат! Богдан Гусков UFC топ-15 вакили Раян Спэннни нокаутга учратди! 0 06:01Саиджамшид Жафаров иштирокидаги жанг тўлиқ давом этди 0 20:46"Байер" юлдузи Флориан Вирцнинг келажаги маълум 0 20:25АҚШда UFC 300 турнирининг яна бир жангчиси гонорари музлатиб қўйилди 0 20:04Mutua Madrid Open. Дунёнинг 8-ракеткаси баҳсни якунига етказа олмади 0 19:43Исраэль Адесанья Перейрага қарши тўртинчи жангини эслади 0 19:22Арда Гюлер ажойиб натижа қайд этмоқда 0 19:01Ислам Махачевнинг Дастин Порьедан кейин ким билан жанг қилиши айтилди 0 18:40Mutua Madrid Open. 16 ёшли Андрееванинг юриши давом этади 0 18:19Илия Топурия: "Бизнинг жангимиз UFC тарихидаги энг каттаси бўлади" 0 17:58Меҳди Тареми Италия чемпиони сафига қўшилади 0 17:37Madrid Open. Хуберт Гуркач "Мастерс"нинг учинчи давра иштирокчиси 0 17:16Шон О'Мэлли Мерабни мағлуб этгандан кейин кимга қарши жанг қилишини айтди 0

05 июн 07:38
Янгиликлар

Тадбирлар

Бу йил «Олимпия куни» нишонланадими?

Хабарингиз бор, ҳар йили 23 июнь куни Халқаро Олимпия қўмитаси томонидан бутун дунёда «Олимпия куни» кенг нишонланади.

Ҳар йили ушбу тадбир республикамиз миқёсидаги ҳам ўзгача ташкил этилади. Унда аҳолининг деярли барча қатлами қамраб олинади. Бу йилги тадбирлар бошқача форматда ташкил этилиши режалаштирилган. Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги билан ҳамкорликда ушбу тадбирни ташкил этиш юзасидан онлайн йиғилиш ўтказди. Унда қўмита ва вазирлик раҳбарияти Олимпия кунини қай тартибда ўтказиш масаласини муҳокама қилишди.

Бу йилги “Олимпия куни” мураккаб шароитда ўтиши билан тарихда қоладиган бўлди. Шунга қарамасдан ҳар бир мамлакатда мазкур спорт байрамига ўзига хос тайёргарлик олиб борилмоқда. Уни Ўзбекистонда ҳам замон талабидан келиб чиққан ҳолда кўтаринки руҳда ўтказиш ҳар икки ташкилотнинг бош мақсади бўлиб турибди. Мазкур мақсад асосида ташкил қилинган йиғилишда МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов, Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари Равшан Ирматов, шунингдек, МОҚ ҳамда вазирлик раҳбарияти ва ходимлари, ҳудудлардаги вакиллар иштирок этишди. Ушбу йиғилишда иштирокчилар пандемия шароитидан келиб чиққан ҳолда аҳоли орасида мана шундай спорт байрамини тарғиб қилиш борасида ўз таклифларини ўртага ташлашди.

Таъкидлаш жоиз, Халқаро олимпия қўмитаси ушбу байрам муносабати билан барча МОҚларга ўз тавсияларини жўнатган. Суҳбатда ушбу тавсия асосида хориж тажрибасини ўрганган ҳолда байрамга тайёргарлик кўриш ва ОАВда ёритиш мавзулари ҳам кўриб чиқилди. Йиғилиш давомида “Олимпия куни”ни ўтказиш борасида ҳар икки ташкилот ўртасида ишчи гуруҳ тузилиб, барчага ўз соҳасида қилинадиган ишлар бўйича тегишли кўрсатмалар берилди. Мазкур байрамни кўтаринки руҳда ўтказиш бўйича режа якун кунлар ичида эълон қилинади. Шуниси аниқки, 2020 йилги “Олимпия куни” карантин талабларига риоя қилинган ҳолда ўтказилади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг