UZ

Сўнгги янгиликлар

18:36Гимнастикачиларимиз Жаҳон челленж кубогини 9 та медаль билан якунлашди 0 18:15Шаҳрам Ғиёсов Кроуфорд - Альварес жангига муносабат билдирди 0 17:54"Барселона" Араухо бўйича қарор қабул қилди 0 17:33Ўзбекистонлик шинкиокушинкай каратэчилар Марказий Осиёда биринчи бўлишди 0 17:12Канело — Кроуфорд жанги учун салкам 200 000 долларлик камар қўйилади 0 16:51Дана Уайт нима учун Махачев - Маддалена жанги эълон қилинмаётганига изоҳ берди 0 16:30"Челси" Жексон бўйича қарор қабул қилди 0 16:09Том Аспиналл чемпион мақомидаги илк "вызов"ни қабул қилиб олди 0 15:48Қозоғистонлик ҳафта "шов-шув"чиси Галле турнири финалида 0 15:27Теренс Кроуфорд: "Мадримовни ютганман, бу аниқ!" 0 15:06"Реал" мухлислари учун хушхабар 0 14:45UzChess Cup. Барча гуруҳларда пешқадамга айландик. Тўртинчи тур жуфтликлари ва турнир жадваллари билан танишинг 0 14:24Эдди Хирн: "Аҳмадалиев билан жанг қилишга рози бўлгани учун Иноуэни ҳурмат қиламан, чунки..." 0 14:03Маҳмуд Мурадов чехиялик моделнинг қўлини сўради, қизнинг жавоби маълум (ВИДЕО) 0 13:42ЎФФ Ижроия қўмитаси: Янги мавсум совриндорлари катта миқдордаги пулга эга бўлишади 0

27 июн 08:20
Янгиликлар

Дзюдо

Будапешт Гран-присида 55 давлат орасида 11-ўринни эгалладик

Венгрия пойтахти Будапешт шаҳрида дзюдо бўйича Гран-при туркумига кирувчи йирик халқаро турнир ўз якунига етди.

Дунёнинг 55 давлатидан келган сара дзюдочилар ўртасида ўтказилган нуфузли мусобақада 7 нафар спортчимиз ҳам иштирок этди. Якунда терма жамоамиз 1та кумуш ҳамда 3та бронза медали билан умумжамоа ҳисобида 55 давлат орасида 11-ўринни эгаллади.

Жамоамизга ягона кумуш медални -100 кг вазн тоифасидаги вакилимиз Сойиб Қурбонов келтирди. У финал беллашувида голландиялик Майкл Коррелга имкониятни бой бериб қўйди. Бронза медалларини Гулноза Матниёзова, Ришод Собиров ва Шарофиддин Лутфуллаевлар қўлга киритишди.

Дзюдо ватани ҳисобланган Япония терма жамоаси 4та олтин, 3та кумуш, 2та бронза медали билан умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади. Кучли учликдан Словения ва Германия терма жамоалари жой олишди.

Эслатиб ўтамиз, Рио Олимпиадасида 8 нафар дзюдочимиз Диёрбек Ўрозбоев, Ришод Собиров, Мирали Шарипов, Шаҳзодбек Собиров, Шерали Жўраев, Сойиб Қурбонов, Абдулло Тангриев ҳамда Гулноза Матниёзовалар иштирок этишади. Олимпия ўйинларининг дзюдо беллашувлари 6-12 август кунлари бўлиб ўтади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг