UZ

Сўнгги янгиликлар

10:31Беш нафар боксчимиз “Элорда кубоги” 1/2 финалида! 0 10:10Арина Соболенко Римда 1/4 финалга чиқди 0 09:49Тони Кроос де Лигтнинг голида ҳакам хато қилганини айтди 0 09:28Ёпиқ иншоотлардаги Осиё ўйинларида кураш беллашувлари нечта вазн тоифасида ўтказлиши маълум қилинди 0 09:07Расман: UFC Луисвилл турнирининг марказий жангини тасдиқлади + ПОСТЕР 0 08:46Рим "Мастерс". Табило эртаги давом этади, у илк бор 1/2 финалда! 0 08:25Россия кубоги. ЦСКА пенальтилар сериясида "Зенит"га ютқазди. Файзуллаев сериядан бир неча дақиқа аввал алмаштирилди 0 08:04Самбо. Осиё-Океания чемпионатининг учинчи кунида 18 та медаль! 0 07:43Шаҳрам Ғиёсов Мадримов - Кроуфорд кардида жанг қилиши мумкин 0 07:22Осиё чемпионатининг илк куни уч нафар таэквондочимизга мухлислик қиламиз! 0 07:01"Ювентус" - Италия Кубоги соҳиби! 0 21:40Ҳасанбой Дўсматовда ғалаба, Холдаров эса... 0 19:16Фьюри Усик билан жанг режаси ҳақида гапирди 0 18:55Стерлинг реваншда О'Мэллини мағлуб этишига ишонмоқда 0 18:34Саудия клублари АПЛнинг 4 юлдузини нишонга олмоқда 0

05 июл 14:32
Янгиликлар

Дзюдо

Будапешт “Катта Дубулға” турнирида курашадиган дзюдочиларимиз таркиби маълум

Теглар :  Дзюдо
8-10 июль кунлари Венгриянинг Будапешт шаҳрида дзюдо бўйича “Катта Дубулға” туркумига кирувчи яна бир нуфузли турнир бўлиб ўтади.

Унда бутун дунёдан ташриф буюрадиган 66 мамлакат орасида ҳамюртларимиз ҳам медаллар учун кураш олиб боришади.

Қайд этиш жоиз, Ислом бирдамлиги ўйинларига тайёрланаётган асосий таркибимиз куни кеча Грузияда навбатдаги ўқув-машғулот йиғинини бошлади. Мураббийлар штаби Будапешт турнирига иккинчи таркиб вакилларини жалб этган. Шундай бўлса ҳам улар орасида Ҳикматиллоҳ Тўраев, Шаҳрам Аҳадов каби номларни учратиш мумкин.

Терма жамоамиз таркиби:

-60 кг: Мирзоҳид Маҳамаджонов
-66 кг: Раҳимжон Субхонов
-73 кг: Шаҳрам Аҳадов
-73 кг: Ҳикматиллоҳ Тўраев
-81 кг: Мусо Собиров
+100 кг: Шоҳруҳ Бахтиёров
-70 кг: Нодира Йўлдошева

Эслатиб ўтамиз, мазкур мусобақада жаҳон рейтинги қатори Париж-2024 Олимпия ўйинлари учун ҳам қимматли рейтинг очколари ўйналади. Жамоамиз эртага Будапешт шаҳрига йўл олади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг