UZ

Сўнгги янгиликлар

21:25Шунақаси ҳам бўлар экан. БРИКС ўйинларининг синхрон сузиш баҳсларида бир нафар спортчи иштирок этиб, олтин медални қўлга киритди! 0 19:10Ҳумоюн Тўхтамуродов Оpen FC билан шартнома тузди + ФОТО 0 18:48Соболенко Париж-2024 Олимпиадасида иштирок этмайди 0 18:25BoxRec нашри P4P рейтингини янгилади. Исроил Мадримовнинг рақиби ҳали ҳамон етакчи! 0 18:02"Порту" 41 ёшли Пепе билан шартномани узайтирмайди 0 17:38UFC чемпионлик жангини расман эълон қилди + ПОСТЕР 0 17:16Terra Wortmann Open. Хуберт Гуркачда қийин ғалаба 0 16:45Ўрта вазн тоифасининг келажаги сифатида қаралаётган жангчига рақиб берилди 0 16:16Премьер-лига янги мавсумнинг 1-тур жуфтликлари маълум 0 15:43Украинанинг Париж-2024 Олимпиадаси учун таркиби маълум 0 15:20Раоничга 47 та эйс ёрдам берди 0 14:58Тўлқин Қиличев БРИКС ўйинларининг боксчиларимиз учун аҳамияти ҳақида гапирди 0 14:35«Ал Ҳилол» 175 миллион евролик трансферга тайёргарлик кўрмоқда. Барчаси «Евро»дан кейин ҳал бўлади 0 14:12Қозоғистонлик UFC жангчиси: "Менинг даражам - Топ-5" 0 13:41"Бостон" чемпионлик бўйича "Лейкерс"дан ўтиб кетди 0

04 июн 19:20
Янгиликлар

Спорт курашлари, Олимпия ўйинлари

Буэнос-Айресдаги Олимпия ўйинларига йўлланмаларимиз сони яна биттага кўпайди

Хабарингиз бор, бундан бир ой олдин ўсмирлар ўртасида спорт курашлари бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтганди.

Мусобақа якунларига кўра, эркин кураш баҳсларида Эрон терма жамоаси учта Олимпия вазнида олтин медални қўлга киритганди. Регламентга кўра, мамлакат учун фақатгина иккита ўрин ажратилади. Шу сабабли, Эрон терма жамоаси йўлланмаларнинг биридан воз кечиши лозим эди. Куни кеча форслар -80кг вазн тоифасидаги йўлланмадан воз кечганликлари маълум бўлди. Ушбу вазн тоифасида ўзбекистонлик ёш полвон Муҳаммадрасул Раҳимов кумуш медални қўлга киритганди. Шу сабабли йўлланма автоматик равишда ҳамюртимизга бериладиган бўлди.

Шу тариқа, курашчиларимизнинг йўлланмалари сони яна биттага кўпайди. Буэнос-Айресдаги ўйинларда эркин кураш бўйича Осиёдан Эрон ва Ўзбекистон терма жамоаларига иккита, Япония терма жамоасидан эса бир нафар спортчи иштирок этади. Юнон-рум курашида эса Эрон ва Япония иккитадан, Ўзбекистон эса битта лицензияга эга. Аёллар курашида ҳам икки спортчимиз Олимпия ўйинларида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритган. Демак, мусобақада умумий ҳисобда спорт курашлари бўйича беш нафар спортчи Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилади.

Қайд этиб ўтиш лозимки, спорт курашлари бўйича Марказий Осиё мамлакатлари ичида фақат Ўзбекистон Аргентинадаги III ёзги ўсмирлар Олимпия ўйинлари йўлланмасига эга бўлди. Қўшниларимиздан хеч қайси мамлакат Буэнос-Айрес йўлланмасини қўлга кирита олмади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг