UZ

Сўнгги янгиликлар

20:12Моҳигул Ҳамдамова делегациямизга навбатдаги кумуш медални қўшиб қўйди 0 19:51"Реал" "Ливерпуль"нинг 70 млн евролик футболчисини сотиб олиши мумкин 0 19:30Усик Фьюрига: "Қўрқма!" 0 19:09Парижда ўтган Bellator турнирининг марказий жанги ғолибини ҳакамлар аниқлаб беришди 0 18:48Камару Усман Хамзат Чимаев ҳақидаги танқидларга муносабат билдирди 0 18:27"Челси" 17 ёшли футболчи учун 65 млн. евро бермоқчи 0 18:06Исроил Мадримов ва Шаҳрам Ғиёсов машғулотларнинг илк босқичини якунлади, кейинги манзил АҚШ + ФОТО 0 17:45Уч нафар ҳамюртимиз Octagon 58 турнирида жанг қилди 0 17:24Ҳавасбек Асадуллаев Қозоғистон таркибига ўтган терма жамоамиз собиқ боксчиси билан жанг қилди 0 17:03АПЛда "Мавсум футболчиси" соврини ғолиби аниқланди 0 16:42Рэпер Дрейк Тайсон Фьюрининг ғалабасига катта пул тикди 0 16:21Светлана Осипова ва Диёрбек Тўхлибоев ҳам Осиё чемпионати шоҳсупасига кўтарилди 0 16:00Жаҳон чемпионатига қуръа ташланди. Дзюдочиларимиз учун қуръа қандай келди? 0 15:39Модрич "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди 0 15:24Баҳодир Жалолов Россиядаги турнир финалида Лазизбек Мулложонов билан жанг қилди! 0

08 окт 10:18
Янгиликлар

Футбол

Бугун 18:00. Ўзбекистон - Эрон

Теглар :  ЎзбекистонЭрон
Бугун Ўзбекистон терма жамоаси Эрон терма жамоаси билан ўртоқлик учрашуви ўтказади.

Ўзбекистон ва Эрон терма жамоалари ҳозирга қадар 10 марта ўзаро ўйин ўтказишган. Катта устунлик рақибларимиз томонида. Эрон 8 марта ғалабага эришган. Бир марта дуранг қайд этилган ва бир марта Ўзбекистон ғалаба қозонган. Форслар ўзаро ўйинларда 13та гол уришган, вакилларимиз эса икки бор Эрон дарвозасига йўл топа олишган холос.

Вадим Абрамов championat.asia сайтига ўйиндан олдин ўз фикрларини билдирди. Эрон бош мураббийи Драган Скочич эса Эрон ОАВга интервью берди.

Бугунги баҳсда терма жамоамизга йиғинга чақирув олган Остон Ўрунов, Егор Кримец, Жамшид Искандеров, Ойбек Бозоров ва Ҳусниддин Алиқулов турли сабабларга кўра ёрдам бера олишмайди.



Ўзбекистон терма жамоасининг Эрон билан ўйин учун футболчилар рўйхати:

Дарвозабонлар
: Элдорбек Суюнов ("Пахтакор"), Абдувоҳид Неъматов ("Насаф"), Раҳимжон Давронов ("Машъал")

Ҳимоячилар: Рустамжон Ашурматов ("Кванджу", Жанубий Корея), Игорь Голбан ("Навбаҳор"), Исломжон Қобилов ("Бунёдкор"), Иброҳимҳалил Юлдашев ("Бунёдкор"), Ҳожиакбар Алижонов ("Пахтакор"), Мурод Ҳолмуҳаммедов ("Қўқон-1912"), Фаррух Сайфиев ("Пахтакор").

Ярим ҳимоячилар: Отабек Шукуров ("Шаржа", БАА), Лутфулла Тўраев ("Бунёдкор"), Аброрбек Исмоилов ("Пахтакор"), Азиз Турғунбоев ("Навбаҳор"), Ҳожимат Эркинов ("Пахтакор"), Икром Алибоев ("Сеул", Жанубий Корея), Акмал Мозговой ("Насаф"), Санжар Қодирқулов ("Бунёдкор"), Жалолиддин Машарипов ("Пахтакор"), Одилжон Ҳамробеков ("Пахтакор"), Сардор Собирхўжаев ("Пахтакор"), Достонбек Ҳамдамов ("Пахтакор"), Азизжон Ғаниев ("Шабаб Ал Аҳли", БАА).

Ҳужумчилар: Элдор Шомуродов ("Женоа", Италия), Шаҳзод Убайдуллаев ("Металлург"), Жасур Яхшибоев ("Шахтёр Солигорск", Беларусь), Игорь Сергеев ("Пахтакор").



Кеча "Пахтакор" стадионида ўйинолди расмий машғулот ўтказилди. Унда дастлаб Ўзбекистон терма жамоаси, сўнгра Эрон терма жамоаси шуғулланди.



Эрон терма жамоасининг Ўзбекистон билан ўйин учун футболчилар рўйхати:

Дарвозабонлар
: Амир Абедзаде ("Маритиму", Португали), Пайам Ниазманд ("Сепахон"), Рашид Мазаҳери ("Истиқлол").

Ҳимоячилар: Мажид Ҳоссаейни ("Трабзонспор", Туркия), Ҳоссейн Канаанизадеган ("Персеполис"), Шожа Халилзаде ("Персеполис"), Ареф Голами ("Истиқлол"), Садег Моҳарами ("Динамо Загреб", Хорватия), Милад Моҳаммади ("Гент"), Можтаба Нажариан ("Фулад"), Сиамак Немати ("Персеполис").

Ярим ҳимоячилар: Ҳажи Саиф ("Трактор"), Али Карими ("Истиқлол"), Аҳмад Нуруллаҳи ("Персеполис"), Омид Нурафкан ("Сепахон"), Али Голизаде ("Шарлуреа", Бельгия), Саман Годдос ("Брентфорд", Англия), Меҳди Гаеди ("Истиқлол"), Воҳид Амири ("Персеполис"), Меҳди Тораби (жамоасиз).

Ҳужумчилар: Сардор Азмун ("Зенит", Россия), Меҳди Тареми ("Порту", Португалия), Кавеҳ Резаи ("Шарлеруа", Бельгия).


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг