24 авг 08:45
Янгиликлар
Бугун 20:00. Ўзбекистон - Буркина-Фасо учрашуви
Мазкур учрашув терма жамоамиз учун Жаҳон чемпионати 3-саралаш босқич илк туридан ўрин олган Сурияга қарши ўйинга тайёргарлик вазифасини ўтаб беради. Айнан Буркина-Фасога қарши ўйиндан сўнг миллий терма жамоа бош мураббийи Самвел Бабаян 1 сентябрь кунги Сурияга қарши ўйинда майдонга тушиши мумкин бўлган футболчилар номини эълон қилади.
Бугун ўтказиладиган учрашувда хорижда тўп тепаётган футболчиларимиз – Одил Аҳмедов, Виталий Денисов, Сардор Рашидов ва Санжар Турсунов майдонга тушмайди. Улар кечроқ терма жамоа сафига келиб қўшилишади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон – Буркина-Фасо учрашуви бугун “Пахтакор” стадионида бўлиб ўтади. Учрашув соат 20:00да бошланади. Ушбу баҳсни бошқариш ҳамютимиз ФИФА рефериси Шерзод Қосимовга ишониб топширилган. Унга қанотларда Маъмур Саидқосимов ва Руслан Серазитдинов ёрдам беради. Тўртинчи ҳакам сифатида Дмитрий Пислегин тайинланган.
Фикрлар