UZ

Сўнгги янгиликлар

20:12Моҳигул Ҳамдамова делегациямизга навбатдаги кумуш медални қўшиб қўйди 0 19:51"Реал" "Ливерпуль"нинг 70 млн евролик футболчисини сотиб олиши мумкин 0 19:30Усик Фьюрига: "Қўрқма!" 0 19:09Парижда ўтган Bellator турнирининг марказий жанги ғолибини ҳакамлар аниқлаб беришди 0 18:48Камару Усман Хамзат Чимаев ҳақидаги танқидларга муносабат билдирди 0 18:27"Челси" 17 ёшли футболчи учун 65 млн. евро бермоқчи 0 18:06Исроил Мадримов ва Шаҳрам Ғиёсов машғулотларнинг илк босқичини якунлади, кейинги манзил АҚШ + ФОТО 0 17:45Уч нафар ҳамюртимиз Octagon 58 турнирида жанг қилди 0 17:24Ҳавасбек Асадуллаев Қозоғистон таркибига ўтган терма жамоамиз собиқ боксчиси билан жанг қилди 0 17:03АПЛда "Мавсум футболчиси" соврини ғолиби аниқланди 0 16:42Рэпер Дрейк Тайсон Фьюрининг ғалабасига катта пул тикди 0 16:21Светлана Осипова ва Диёрбек Тўхлибоев ҳам Осиё чемпионати шоҳсупасига кўтарилди 0 16:00Жаҳон чемпионатига қуръа ташланди. Дзюдочиларимиз учун қуръа қандай келди? 0 15:39Модрич "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди 0 15:24Баҳодир Жалолов Россиядаги турнир финалида Лазизбек Мулложонов билан жанг қилди! 0

27 фев 10:39
Янгиликлар

Футбол

Бугун 2020 йилги Суперлига бошланади. “Пахтакор” “Навбаҳор” билан ўйнайди

2020 йилги Суперлига Тошкентда "Пахтакор" - "Навбаҳор" учрашуви билан бошланади.

Фақатгина ушбу жамоалар чемпионатлар доирасида барча мавсумларда иштирок этиб келишади. Демак, бу тўқнашувларни классик қарама-қаршилик туркумига киритиш мумкин. Томонлар ҳозирга қадар 58 учрашувда майдонга тушишган. Ўзаро ўйинлар бўйича устунлик яққол "шерлар" тарафида. 36 баҳсда зафар қучган "Пахтакор" 9 бор рақиб билан дуранг ўйнаган ва 13 марта имкониятни бой берган. "Навбаҳор" дарвозасига 98 гол урилиб, 45 тўп ўтказиб юборилган.

Тошкентдаги учрашувларнинг 24тасида "Пахтакор" ғалаба қозониб, 4 дуранг ва 1 мағлубиятни қайд этган. “Пахтакор” ўз майдонида охирги 23 ўйинда 21 ғалаба ва 2 дурангга эришиб, умуман мағлубиятга учрамаган. Ўз ўpнида шуни таъкидлаш жоизки, “Навбаҳор” Андрей Канчельскис мураббийлигида Тошкентда “Пахтакор”га ютқазмаган. Пойтахтда 2018 йили ўтказилган ўйинда 0:0, 2019 йили бўлиб ўтган баҳсда эса 2:2 ҳисобидаги дуранг қайд этилган.

Ўзаро ўйинлар тарихида қайд этилган энг йирик натижа - 7:0 ҳисоби жамоаларнинг Тошкентда 2009 йил ўтган беллашувида кузатилган. Ўшанда "Пахтакор" наманганликларни ўта йирик ҳисобда доғда қолдирган. Жами 8 марта "шерлар" наманганликларни йирик натижалар билан тор-мор келтирган. Бу сафар мавсумнинг очилиш учрашувида жамоалар ўзаро тўқнаш келишади.

"Пахтакор" сафига янги мавсум олдидан Эрен Дердийок (Швейцария), Умар Эшмуродов, Анзур Исмоилов, Асадбек Собиржонов ва Аброр Исмоилов каби янги футболчилар келишди.


"Навбаҳор"га янги мавсумдан олдин Хуршидбек Мухторов, Ислом Исоқжонов, Ҳусайн Эргашбоев, Жавлон Иброҳимов, Ислом Абдуллахонов, Ислом Рашидхонов, Тоҳир Шамситдинов, Анвар Ҳожимирзаев, Сардор Теляков, Руслан Болов (Россия), Забиҳилло Ўринбоев ва Шаҳзод Ҳамидов каби футболчилар қўшилишди.

"Пахтакор" ва "Навбаҳор" ўртасидаги учрашув 27 февраль, пайшанба куни "Пахтакор" стадионида соат 16:00да старт олади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг