UZ

Сўнгги янгиликлар

00:07Роналду Усик – Фьюри жангига ташриф буюради. Унинг ёнида Жошуа ўтиради 0 23:50Жаҳонгир Жумаев таниқли UFC собиқ жангчисини илк раунддаёқ нокаутга учратди! 0 23:20Жангига Ўзбекистонда тайёрланган Сергей Ковалёв Фьюри-Усик кардида рингга чиқди 0 23:10Тайсон Фьюри Александр Усикга қарши! ОНЛАЙН 0 20:12Моҳигул Ҳамдамова делегациямизга навбатдаги кумуш медални қўшиб қўйди 0 19:51"Реал" "Ливерпуль"нинг 70 млн евролик футболчисини сотиб олиши мумкин 0 19:30Усик Фьюрига: "Қўрқма!" 0 19:09Парижда ўтган Bellator турнирининг марказий жанги ғолибини ҳакамлар аниқлаб беришди 0 18:48Камару Усман Хамзат Чимаев ҳақидаги танқидларга муносабат билдирди 0 18:27"Челси" 17 ёшли футболчи учун 65 млн. евро бермоқчи 0 18:06Исроил Мадримов ва Шаҳрам Ғиёсов машғулотларнинг илк босқичини якунлади, кейинги манзил АҚШ + ФОТО 0 17:45Уч нафар ҳамюртимиз Octagon 58 турнирида жанг қилди 0 17:24Ҳавасбек Асадуллаев Қозоғистон таркибига ўтган терма жамоамиз собиқ боксчиси билан жанг қилди 0 17:03АПЛда "Мавсум футболчиси" соврини ғолиби аниқланди 0 16:42Рэпер Дрейк Тайсон Фьюрининг ғалабасига катта пул тикди 0

16 дек 10:32
Янгиликлар

Осиё ўйинлари

Бугун 2030 йилги Осиё ўйинлари мезбони аниқланади

Бугун Ўмоннинг Маскат шаҳрида бўлиб ўтаётган ООКнинг 39-Бош Ассамблеясида 2030 йилги Осиё ўйинлари мезбони аниқланади.

Бу қитъа Ўйинларини ташкил этишга Қатарнинг Доха ва Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳарлари даъвогарлик қилишмоқда.

“Қийин келган йилимиз охирида Бош Ассамблеямизни ўтказиш учун олимпия ҳаракатимиз бирлашганидан жуда мамнунмиз. Биз жуда муҳим учрашувда иштирок этиш учун кела олган Миллий олимпия қўмиталари раҳбарларига миннатдорчилигимизни билдирамиз. Биз, шунингдек чекловлар сабабли учрашувимизда шахсан иштирок эта олмаётган бошқа МОҚ раҳбарлари дуч келган мураккаб вазиятларини тушуниб турибмиз”, – деди ООК президенти шайх Аҳмад ал-Фаҳад ал-Сабаҳ.

ООК президенти, шунингдек Осиё Олимпия Кенгашининг баҳоловчи қўмитаси ноябрь ойида даъвогар ҳар икки шаҳарда бўлганлиги ва Осиё ўйинларини ўтказиш учун ишлаб чиқилган режалар, муҳим дастурлар, жаҳон стандартларига жавоб берадиган спорт инфратузилмаларининг мавжудлиги, шунингдек улардаги улкан завқ-шавқ ва руҳланиш ўзларида жуда катта таассурот қолдирганини таъкидлади.

2030 йилги Осиё ўйинлари мезбонига овоз бериш ҳатто Маскатдаги учрашувда ҳозир бўлган МОҚ раҳбарлари учун ҳам онлайн тарзида ўтказилади.

ООК Бош Ассамблеяси йиғилишида Ўзбекистон номидан Осиё Олимпия Кенгаши вице-президенти, Марказий Осиё ММА конфедерацияси раиси Отабек Умаров, Миллий олимпия қўмитаси раиси Рустам Шоабдураҳмонов, Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари Равшан Ирматов, МОҚ Бош котиби, Тошкент-2025 IV ёшлар Осиё ўйинлари директори Ойбек Касимов, МОҚ раиси ўринбосарлари Сакен Полатов, Азизжон Камилов, МОҚ раиси маслаҳатчилари Искандар Шодиев ва Шерзод Асатуллаев, Ўзбекистон Миллий паралимпия ассоциацияси раиси Мухторхон Ташходжаев, Ўзбекистон замонавий бешкураш федерацияси раиси Баҳром Газиев, шунингдек, Тошкент шаҳар ҳокимияти вакиллари иштирок этишмоқда. Ассамблеянинг биз учун аҳамиятли жиҳати, бугун ООК ва Ўзбекистон томони ўртасида 2025 йилда Тошкентда ёшлар Осиё ўйинларини ўтказиш бўйича шартнома расман имзоланади.

Эслатиб ўтамиз, Осиё ўйинлари биринчи маротаба 1951 йилда Ҳиндистоннинг Нью-Деҳли шаҳрида ўтказилган эди. XIX Осиё ўйинлари Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида 2022 йил 10-25 сентябрда, XX Осиё ўйинлари Япониянинг Айти-Нагоя шаҳрида 2026 йилнинг 19 сентябридан 4 октябригача бўлиб ўтади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг