UZ

Сўнгги янгиликлар

14:57Стол тенниси. Қизларимиздан ҳеч ким Париж-2024 Олимпиадасига бормайди, йигитларда имконият бор 0 14:36Жасурбек Жайсунов - Осиё чемпиони! 0 14:15"Барселона" Хавини истеъфога чиқарса қанча товон пули тўлайди? 0 13:54UFC Fight Night 241 турнири жангчилари тарозига чиқишди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 13:33Рим WTA 1000 турнирининг жуфтлик баҳсларида финалчилар аниқланди 0 13:12Астанада давом этаётган “Элорда кубоги”да финал жанглари бошланди 0 12:51"Бавария"ни бошқариш учун ягона номзод қолди 0 12:30Ислам Махачев Конор Макгрегор билан жангга тайёрлигини айтди 0 12:09Шандонг спорт университети билан ҳам ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилди 0 11:48Стол тенниси. Париж-2024 Олимпиадаси учун ўтказилаётган лицензион турнирнинг илк кунги натижалари + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 11:27Юрген Клопп "Ливерпуль"даги фаолиятини сарҳисоб қилди 0 11:06Усик ўзи учун рекорд вазн кўрсатди 0 10:45Ислам Махачев: "Хабиб жангларни соғиняпти" 0 10:24Осиё чемпионати. Уч таэквондочимиз 1/2 финалга йўл олди 0 10:03Суперлига. Бугун 8-турга старт берилади 0

14 сен 10:08
Янгиликлар

Футбол

Бугун 23:00. "Ал Ҳилол" - "Пахтакор"

Бугун "Пахтакор" Осиё Чемпионлар Лигаси 3-турида "Ал Ҳилол"га қарши майдонга тушади.

Жамоалар таркибида дисквалификацияга учраган футболчилар йўқ. "Ал Ҳилол" сафида Себастьян Жовинко, Бафетимби Гомис, Андре Каррильо ва Жан Хюн Су легионер сифатида рўйхатдан ўтказилган. Жамоани руминиялик Разван Луческу бошқармоқда. Бир неча кун аввал риёдликлар Саудия Арабистони чемпионатида 16-марта олтин медалларни қўлга киритишди. 

Шунингдек, ушбу клуб Чемпионлар Лигасининг амалдаги ғолиби ҳисобланади. Клубнинг 8-10 нафар футболчиси Саудия Арабистони миллий терма жамоасига номзод саналади.

Жамоалар айни пайтга қадар 6 марта тўқнаш келишган. Улардан 4тасида "Ҳилол" зафар қучган бўлса, 2 беллашув дуранг билан якунланган. "Пахтакор" ўзаро ўйинларда 4 тўп киритган бўлса, рақиб 13 бор гол урган. Игорь Сергеев икки бор Риёд жамоаси дарвозасини ишғол қилишга эришган.




"Ал Ҳилол"нинг Чемпионлар Лигасига футболчилар рўйхати билан танишинг.


Дарвозабонлар
1. Абдуллоҳ Ал Муайиф
30. Муҳаммад Вакид
31. Абдуллоҳ Алжадани
40. Наваф Ғамди
Ҳимоячилар
2. Муҳаммад Ал Бурайк
5. Али Ал Булайҳи
12. Ёсир Шаҳрани
17. Абдуллоҳ Ал Ҳафиз
20. Жан Хюн Су (Жанубий Корея)
22. Амир Курди
23. Мадаллаҳ Ал Олаян
32. Мутиб Муфарри
34. Волид Абдулваҳоб
54. Муҳаммад Кунайдири
70. Муҳаммад Жаҳфали
Ярим ҳимоячилар
7. Салман Фараж
8. Абдуллоҳ Отайф
10. Муҳаммад Ал Шалбуҳ
16. Носсир Давсари
19. Андре Каррильо (Перу)
24. Наваф Ал Обид
27. Хатан Султон
28. Муҳаммад Канно
29. Салим Давсари
35. Мансур Албиши
55. Ҳамад Алабдан
Ҳужумчилар
9. Себастьян Жовинко (Италия)
11. Салоҳ Шеҳри
18. Бафетимби Гомис (Франция)
33. Фаҳад Мутайри



Саудия Арабистони клублари билан беллашувлар тарихи

14 сентябрь куни "Пахтакор" Дохада Саудия Арабистонининг "Ал Ҳилол" жамоаси билан майдонга тушади.

Саудия Арабистони клубларига қарши Осиё клублар мусобақаларида "Пахтакор" 25 баҳсда майдонга тушган. Уларда 4 ғалаба, 5 дуранг ва 16 мағлубият кузатилган. Рақиблар дарвозалари 19 бор ишғол қилиниб, 50 марта тўп ўтказиб юборилган. Жами 6 рақибга қарши тўқнашувлар кузатилган. "Пахтакор" ўзбек клублари орасида Саудия Арабистонида зафар қучган ягона жамоа саналади.

Саудия Арабистони клубларига қарши қайд этилган натижалар билан танишинг:
Ал Аҳли - 2:1, 0:3, 1:0, 1:2
Ал Иттифоқ - 2:1, 1:0, 0:2
Ал Иттиҳод - 0:3, 0:1, 1:1, 0:4, 0:4, 1:2
Ал Наср - 2:2, 0:4
Ал Ҳилол - 0:2, 0:2, 1:1, 0:2, 2:2, 1:4
Ал Шабаб - 1:3, 1:2, 2:2, 0:2

Учрашув Ал Вакра шаҳридаги "Ал Жануб" стадионида бўлиб ўтади. "Пахтакор" мусобақа гуруҳ босқичидаги қолган ўйинларнинг барчасини ушбу стадион (барча ўйинлар 23:00да старт олади)да ўтказади:

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг