13 июл 09:35
Янгиликлар
Теннис
Бугун Абдураимова Кюжингда Ди Жаога қарши кортга чиқади
Хитойнинг Кюжинг шаҳрида теннис бўйича соврин жамғармаси 25 минг доллардан иборат бўлган Ай-Ти-Эф тоифасидаги турнирнинг асосий тўр баҳслари давом этмоқда.
Ушбу
мусобақада ҳамюртимиз Нигина Абдураимова ҳам иштирок этяпти. Мамлакатимизнинг
биринчи рақамли теннисчиси турнирда иккинчи рақам остидан таснифланган.
Кеча
вакиламиз таиландлик Нича Лертпитаксинчайни 1 соату 28 дақиқа давом этган илк
давра учрашувида 7:5, 6:4 ҳисобида таслим этганди. Бугун теннисчимиз иккинчи босқичда
хитойлик Ди Жаога қарши кортга чиқади. Бу теннисчи ватандоши Юки Шенгни 7:6(5),
6:1 ҳисобида устун келган.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар