UZ

Сўнгги янгиликлар

15:26Илия Топурия жанг қачон деган саволга жавоб берди 0 15:05Гилберт Бёрнс Рўзибоевни мағлуб этган Бакли билан жанг қилишга рози бўлди 0 14:44Дунёнинг бешинчи ракеткаси ҳам 1/4 финалга чиқди 0 14:23Goal АПЛда мавсумнинг энг яхши трансферлар рейтингини тузиб чиқди 0 14:02Адҳам Икрамов жаҳон чемпионатига йўл олаётган дзюдочиларимизга оқ фотиҳа берди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 13:41Стефанос Циципас Рим "Мастерс" 1/4 финалида 0 13:20Хорижий нашр UFC'да порлаши кутилган жангчилар рўйхатини эълон қилди. Ундан Нурсултон Рўзибоев ҳам ўрин олган 0 12:59"Боруссия" — "Реал" учрашувини бошқарадиган ҳакам маълум 0 12:38Расман: Чемпион Леон Эдвардснинг жанги тасдиқланди 0 12:17Ига Свёнтек Рим WTA 1000 турнирининг илк 1/2 финалчиси 0 11:56Бугун Дўсматов, Холдаров ва Музаффаров Хабаровскда рингга кўтарилади 0 11:35Ортеганинг сейви Гвардиолани йиқилишга мажбур қилди + ФОТО 0 11:14Рим "Мастерс" турнирининг амалдаги чемпионини мағлуб этишди 0 10:53Жангга бир ой қолганда Тагир Уланбековнинг рақиби ўзгарди 0 10:32Нурсултон Рўзибоевнинг америкалик мураббийи мухлисларга мурожаат қилди 0

22 дек 10:11
Янгиликлар

Шахмат

Бугун Абдусатторов пешқадамлик қилаётган турнирда блиц баҳслари бошланади

Озарбайжон пойтахти Баку шаҳрида шахмат бўйича нуфузли халқаро турнир давом этмоқда.

Вугар Гашимов хотирасига бағишлаб ўтказилаётган анъанавий мусобақада дунёнинг номдор 10 гроссмейстери қаторида рапид бўйича амалдаги жаҳон чемпиони, Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси ғолиби Нодирбек Абдусатторов ҳам бош соврин учун дона суряпти.

Fairmont Baku меҳмонхонасида ўтаётган мусобақанинг дастлабки уч куни шахматчилар рапид йўналиши бўйича баҳслашишди ва якунда ҳамюртимиз энг яқин таъқибчисини 2 очкога ортда қолдирган ҳолда ғолибга айланди. Бугун Нодирбек блиц, яъни тезкор шахмат бўйича старт оладиган турнирдаги иштирокини испаниялик Франсиско Вальехога қарши баҳс билан бошлайди.  

Маълумот учун, Вугар Гашимов хотира турнири 2014 йилдан бери ўтказиб келинади. Илк мусобақа Вугар Гашимов туғилган Шамкирда ўтказилган. Амалдаги жаҳон тожи соҳиби Магнус Карлсен тўрт маротаба (2014, 2015, 2018, 2019) мусобақа ғолиби бўлди. Озарбайжонлик Шахрияр Мамедъяров икки бор (2016, 2017) чемпионлик шоҳсупасига кўтарилган. Америкалик Фабиано Каруана амалдаги (2021) чемпион ҳисобланади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг