UZ

Сўнгги янгиликлар

11:43Белбоғли кураш. Фарғонада Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 11:22Футзал. Бугун терма жамоамиз 2-турда майдонга тушади 0 11:01Бекзод Абдураҳмонов ва Ғуломжон Абдуллаевни Олимпиада лицензиясидан битта ғалаба ажратиб турибди 0 10:39Чарльз Оливейра энди кимга қарши жанг қилмоқчи эканини айтди 0 10:17Волкановски: "Одамлар Холлоуэйда барчаси тугади деб ўйлашганди" 0 09:52"Байер"да навбатдаги рекорд! 0 09:31Спорт курашлари. Эркин курашчиларимиз лицензион турнирни кимларга қарши бошлашади? 0 09:09Candidates Women Tournament 2024. Тань Чжунъи якка пешқадам ФОТО + ЖАДВАЛ 0 08:48Нигина Абдураимова Калви турнирида 1/4 финалга чиқди 0 08:27ЕКЛ. 1/2 финал иштирокчилари маълум 0 08:01Оливейрага ғалаба берган ҳакам Царукяндан кечирим сўради 0 07:37Candidates Tournament 2024. Якунга икки тур қолганда уч пешқадам ФОТО + ЖАДВАЛ 0 07:12Дунёнинг биринчи ракеткаси Штутгартда 1/4 финалга чиқди 0 17:37Ўзбекистон Кубоги. 2-турда ишлайдиган ҳакамлар ва ВАР фойдаланиладиган ўйинлар маълум бўлди 0 17:16Велоспорт. Эркаклар ва аёллар миллий терма жамоаларимиз Ғазалкентда катта таркибда йиғин олиб бормоқда 0

14 янв 13:30
Янгиликлар

Футбол

Бугун Африка миллатлар кубоги старт олади

Бугун, 14 январь куни Габон мамлакатида ҳисоб бўйича 31-Африка миллатлар кубоги мусобақаси бошланади.

Унда қора қитъанинг энг кучли 16та терма жамоаси бош соврин учун кураш олиб боради. Чемпион шу йил Россияда бўлиб ўтадиган Конфедерациялар кубоги мусобақасида ҳам иштирок этиш имкониятини қўлга киритади. 

Мусобақа ўйинлари Габон мамлакатининг тўрт шаҳрида жойлашган тўрт стадионда бўлиб ўтади. Баҳслар бўлиб ўтадиган шаҳар ва стадионлар: 

Либревиль - "Стад Де Амитие" (40000 томошабин)
Францевиль - "Стад Де Францевиль" (22000)
Ойем - "Стад Д'Ойем" (20000)
Порт-Жентиль - "Стад Де Порт-Жентиль" (20000)


Мусобақада иштирок этиш бўйича Миср терма жамоаси мутлоқ рекордчи. "Фиръавнлар" бу йил 23-марта қитъа кубогида қатнашишади. Ундан кейинги ўринларда Кот-д’Ивуар (22 марта) ва Гана (21 марта) жамоалари қайд этилишган. Гвинея-Бисау терма жамоаси бу йил илк бор Африка кубоги финал босқичида иштирок этади. Уганда эса 1978 йилдан бери мусобақада илк бор қатнашади. 

Миср терма жамоаси чемпион бўлишда ҳам қитъада рекордчи. Бу терма жамоа 7 марта Африкада тенгсиз бўлган. Сўнгги бор Миср 2010 йилда чемпионликка эришганди. Гана ҳамда Камерун терма жамоалари 4 мартадан чемпионликни нишонлашган. 

Бу йилги мусобақада иштирок этаётган яна ДР Конго, Марокаш, Жазоир, Кот-д’Ивуар ва Тунис терма жамоалари ҳам камида бир мартадан Африка кубогини қўлга киритишган. 



Сўнгги Африка кубоги бундан икки йил олдин Экваториал Гвинеяда бўлиб ўтганди. Ўшанда Кот-д’Ивуар терма жамоаси финалда Ганани пенальтилар сериясида мағлуб этиб чемпионликка эришганди. Айни пайтда Яя Туре ва Дидье Дрогбанинг собиқ жамоаси Африканинг амалдаги чемпиони ҳисобланади

АФРИКА МИЛЛАТЛАР КУБОГИ-2017

"A" гуруҳи: Габон, Буркина-Фасо, Камерун, Гвинея-Бисау
"В" гуруҳи: Жазоир, Тунис, Сенегал, Зимбабве
"С" гуруҳи: Кот-д’Ивуар, ДР Конго, Марокаш, Того
"D" гуруҳи: Гана, Мали, Миср, Уганда 

1-тур
14 январь 

21:00 - Габон - Гвинея-Бисау
23:55 - Буркина-Фасо - Камерун 

15 январь 
21:00 - Жазоир - Зимбабве
23:55 - Тунис - Сенегал

16 январь 
21:00 - Кот-д’Ивуар - Того
23:55 - ДР Конго - Марокаш

17 январь
21:00 - Гана - Уганда
23:55 - Мали - Миср

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг