UZ

Сўнгги янгиликлар

19:27Тошкентдаги лицензион турнирда Париж-2024 йўлланмалари эронлик спортчиларники бўлди 0 19:06«Гилберт Бёрнс билан ҳали «гаплашамиз» - Нурсултон Рўзибоев 0 18:45Гаттузо Саудия Арабистони жамоасини бошқариши мумкин 0 18:24Эронда спорт тадбирлари бекор қилинди 0 18:01Нурсултон Рўзибоев: «Битта ғалабадан кейин Баклига «вызов» ташлайман 0 17:38Александр Зверев Борис Беккердан ўтиб кетди 0 17:17"Жирона" "Ливерпуль" юлдузини сафига қўшиб олмоқчи 0 16:55Нурсултон Рўзибоев: «Ўзимнинг хатом билан рақиб курашга кирди» 0 16:32"Фьюри тўққизинчи раундда туриб бера олганидан ҳайрон қолдим" - Кличко 0 16:10Нурсултон Рўзибоев нима учун қисқа вақт орасида жангни қабул қилганини айтди 0 15:47Forbes. Роналду – энг сердаромад спортчи, Месси эса... 0 15:24Тайсон Фьюри Александр Усикка ноодатий таклиф берди 0 15:01Дмирий Бивол Саудия Арабистонига етиб борди 0 14:19Мухлислар ташрифи бўйича жорий мавсум рекорди Наманганда янгиланди 0 14:11UFC Нурсултонга: "Тезроқ жароҳатни тузат. Сен учун режамиз бор" 0

07 апр 09:49
Янгиликлар

Футбол

Бугун АГМК Қатарда ОЧЛ гуруҳ босқичига чиқиш учун ўйнайди

Теглар :  АГМКАл Гарафа
Бугун Осиё чемпионлар лигаси плей-офф босқичи доирасидаги "Ал Гарафа" - АГМК учрашуви бўлиб ўтади.

"Ал Гарафа" (2004 йилгача "Ал-Иттиҳод" дея номланган) 1979 йилда ташкил топган. "Ал Гарафа" Қатар юқори дивизиони - Юлдузлар лигаси иштирокчиси саналади. Айни пайтда жамоани сербиялик мутахассис Славиша Йоканович бошқаради. У илгари "Партизан", "Муангтонг Юнайтед", "Левски", "Эркулес", "Уотфорд", "Маккаби", "Фулхэм" каби клубларда ишлаган. Славиша Йоканович 2019 йилдан эътиборан «Ал Гарафа»ни бошқармоқда.

Таркибда юлдуз ўйинчилардан Ку Жа Чол ва Софиан Ханни сингари таниқли футболчилар бор. «Ал Гарафа» жорий мавсум Қатар Юлдузлар лигасида 21 ўйинда 30 очко тўплаб 6-ўринни эгаллаб турибди. Тўплар нисбати: 36-33.

«Ал Гарафа» жамоаси илк бор 2006 йилги мавсумда ОЧЛ гуруҳ босқичида ўйнаган ва шу кунгача ушбу мусобақада жами 53 ўйин ўтказган. «Ал Гарафа» ўтказилган учрашувларда 17 ғалаба, 11 дуранг ва 25 мағлубият қайд этган. Тўплар нисбати: 77-90.

АГМК 2019 йилги мавсумда Осиё чемпионлар лигаси плей-офф босқичида ўйнаганди. Ўшанда жамоамиз дастлаб Олмалиқда Тожикистоннинг «Истиқлол» жамоасини (4:2) мағлуб этган ва гуруҳ босқичига чиқиш учун ҳал қилувчи баҳсда эса Саудия Арабистони клуби «Ал Насср»га (0:4) ютқазганди.

«Ал Гарафа»га қарши бўлажак ўйин АГМК учун ОЧЛ доирасидаги 3-ўйинга айланади. Ҳозирча АГМК ҳисобида 1 ғалаба ва 1 мағлубият мавжуд. Тўплар нисбати: 4-6.

АГМК жамоаси 7 апрель куни Доҳадаги «Суҳаим Бин Ҳамад» стадионида мезбон «Ал Гарафа» билан ОЧЛ гуруҳ босқичи йўлланмаси учун курашади. Ўйин Тошкент вақти билан соат 20:20да бошланади.

ОЧЛ-2021. Плей-офф босқичи ўйини.

7 апрель, чоршанба.

«Ал Гарафа» — АГМК

Доҳа, "Суҳаим Бин Ҳамад" стадиони.

Ҳакамлар: Али Сабаҳ Аддай Ал-қайси, Ҳайдер Абдулҳасан Али Убайдее, Амеер Давуд Ҳуссейн Алвиндави, Ферас Тавил

Назоратчи: Насер Дарвиш Мустафа Алгафари

Комиссар: Али Жебрил

Бошланиш вақти: 20:20

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг