UZ

Сўнгги янгиликлар

13:12Астанада давом этаётган “Элорда кубоги”да финал жанглари бошланди 0 12:51"Бавария"ни бошқариш учун ягона номзод қолди 0 12:30Ислам Махачев Конор Макгрегор билан жангга тайёрлигини айтди 0 12:09Шандонг спорт университети билан ҳам ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилди 0 11:48Стол тенниси. Париж-2024 Олимпиадаси учун ўтказилаётган лицензион турнирнинг илк кунги натижалари + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 11:27Юрген Клопп "Ливерпуль"даги фаолиятини сарҳисоб қилди 0 11:06Усик ўзи учун рекорд вазн кўрсатди 0 10:45Ислам Махачев: "Хабиб жангларни соғиняпти" 0 10:24Осиё чемпионати. Уч таэквондочимиз 1/2 финалга йўл олди 0 10:03Суперлига. Бугун 8-турга старт берилади 0 09:42Ўн олти нафар боксчимиз Хабаровск турнири финалида рингга чиқади 0 09:21Чилилик теннисчи Рим "Мастерс" турнири финалида ўйнайди 0 08:57Боксчиларимиз Венгрияда тенгсиз бўлишди! 0 08:34"Ал Насср" "Ал Ҳилол"га қарши ўйиннинг 90+10-дақиқасидаги пенальти сабаб ғалабани қўлдан чиқарди 0 08:02Зверев турнир кашфиёти Табилони тўхтатди 0

03 ноя 10:41
Янгиликлар

Бокс/ММА

Бугун AIBA президентлиги учун сайлов бўлиб ўтади: Раҳимовми ёки Канакбаев?

Хабар берганимиздек, Москва шаҳрида Ҳаваскор боксчилар ассоциацияси (AIBA)нинг ҳисобот-сайлов Конгресси бўлиб ўтмоқда.

Бугун Конгресснинг иккинчи кунидаги энг муҳим масала бу шубҳасиз AIBA президентлигига бўладиган сайловдир. Ташкилот раҳбарлигига ўзбекистонлик Ғофур Раҳимов ҳамда қозоғистонлик Серик Канакбаев ўз номзодларини қўйишган. 

Айни пайтда Ғофур Аҳмедович Раҳимов AIBA раҳбари вазифасини бажарувчи лавозимида фаолият юритмоқда. Канакбаев эса Осиё бокс Конфедерацияси президенти бўлиб турибди. Бугунги сайловда Ғофур Раҳимовга омад тилаймиз.  

Режага кўра, бугун соат 10:00 (Тошкентда 12:00)да Конгресснинг иккинчи куни бошланади. Сайлов жараёнига қадар кун тартибидан бир нечта масалаларнинг кўриб чиқилиши ҳам ўрин олган. Сайлов натижаси маълум бўлганидан сўнг AIBAнинг янги президенти сўзга чиқади. Кейин 2020 йилги Конгресснинг қачон ва қаерда ўтказилиши ҳам эълон қилинади. 

Маълумот учун, Ғофур Аҳмедов 1951 йилнинг 22 июль куни Тошкент шаҳрида дунёга келган. 1993-1998 йиллар оралиғида Ўзбекистон бокс федерацияси вице-президенти лавозимида ишлаган. 1998 йили AIBA Ижроқўми аъзоси бўлган. 1999 йили Осиё Олимпия Кенгаши вице-президенти, 2002 йили AIBA вице-президенти, 2010 йили Осиё бокс конфедерацияси  президенти лавозимида фаолиятини давом эттирган. 2018 йилнинг 28 январидан то шу кунгача AIBA президенти вазифасини бажарувчи лавозимида ишлаб келяпти. 

Камолиддин АЛИМОВ, Москва, Россия Федерацияси

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг