UZ

Сўнгги янгиликлар

12:38Расман: Чемпион Леон Эдвардснинг жанги тасдиқланди 0 12:17Ига Свёнтек Рим WTA 1000 турнирининг илк 1/2 финалчиси 0 11:56Бугун Дўсматов, Холдаров ва Музаффаров Хабаровскда рингга кўтарилади 0 11:35Ортеганинг сейви Гвардиолани йиқилишга мажбур қилди + ФОТО 0 11:14Рим "Мастерс" турнирининг амалдаги чемпионини мағлуб этишди 0 10:53Жангга бир ой қолганда Тагир Уланбековнинг рақиби ўзгарди 0 10:32Нурсултон Рўзибоевнинг америкалик мураббийи мухлисларга мурожаат қилди 0 10:11Тимур Кападзе Олимпия ўйинларидаги шароитлар билан танишиш учун Парижга борди 0 09:50Жаҳон чемпионатига йўл оладиган терма жамоамиз таркиби маълум + ПОСТЕР 0 09:29Расман. UFC Парижда турнир ўтказади + ПОСТЕР 0 09:08Григор Димитров Рим "Мастерс"даги иштирокини якунлади 0 08:47"Реал" "Алавес"ни сочиб ташлади, Гюлер яна гол урди 0 08:26WBC Фьюри-Усик жанги учун махсус камарни тақдим этди + ФОТО 0 08:05UFC юлдузига Нурсултон Рўзибоев билан жанг қилиш таклифи берилгани маълум бўлди. Жавоб қандай бўлган? 0 07:44Рим "Мастерс". Табило Жоковичдан кейин Хачановни ҳам мусобақадан чиқариб юборди 0

27 фев 10:10
Янгиликлар

Спорт курашлари

Бугун Бекзод Абдураҳмонов ва Ғуломжон Абдуллаев янги вазнда гиламга чиқади (Жуфтликлар)

Бугун Туркиянинг Истанбул шаҳри мезбонлигида ўтаётган йилнинг дастлабки рейтинг турнирининг сўнгги куни.

Бугун Ўзбекистон эркин кураш терма жамоасининг 6 нафар вакили мусобақа медаллари ҳамда муҳим рейтинг очколари учун баҳсларга киришади. Токио Олимпиадаси совриндори Бекзод Абдураҳмонов вазнини 12 килограммга кўтарди ва бугун у 86 кг вазн тоифасида гиламга чиқади. У декабрь ойида айнан шу вазнда дебют қилган ва Ўзбекистон чемпиони бўлган эди. 

Шунингдек, бугунги беллашувларда яна бир Токио Олимпиадаси иштирокчиси Ғуломжон Абдуллаев ҳам ўзи учун янги вазнда иштирок этади. Қизиғи, 65 кг вазндаги икки курашчимиз Аббос Раҳмонов ва Умиджон Жалолов 1/8 финалдаёқ бир-бирлари билан тўқнаш келишлари мумкин. Бунинг учун Жалолов илк квалификация баҳсида озарбайжонлик Али Раҳимзодани мағлуб этиши лозим. Шунда икки юртдошимиз 1/8 финалда учрашишади. Бу вазндаги учинчи вакилимиз Нодир Раҳимов эса илк саралаш босқичида руминиялик Николай Охлопковга қарши баҳс олиб боради.  

Эркин курашчиларимизнинг илк рақиблари: 

61 кг: Ғуломжон Абдуллаев - Каббар Дуюм (Туркия)

65 кг: Умиджон Жалолов - Алим Раҳимзода (Озарбайжон)

65 кг: 1/8 финал: Аббос Раҳмонов - Умиджон Жалолов / Алим Раҳимзода (Озарбайжон)

65 кг: Нодир Раҳимов - Николай Охлопков (Руминия) 

74 кг: Асомиддин Ҳасанов - Притам Притам (Ҳиндистон) 

86 кг: 1/8 финал: Бекзод Абдураҳмонов - Максат Сатибалди (Қозоғистон)

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг