UZ

Сўнгги янгиликлар

10:11Тимур Кападзе Олимпия ўйинларидаги шароитлар билан танишиш учун Парижга борди 0 09:50Жаҳон чемпионатига йўл оладиган терма жамоамиз таркиби маълум + ПОСТЕР 0 09:29Расман. UFC Парижда турнир ўтказади + ПОСТЕР 0 09:08Григор Димитров Рим "Мастерс"даги иштирокини якунлади 0 08:47"Реал" "Алавес"ни сочиб ташлади, Гюлер яна гол урди 0 08:26WBC Фьюри-Усик жанги учун махсус камарни тақдим этди + ФОТО 0 08:05UFC юлдузига Нурсултон Рўзибоев билан жанг қилиш таклифи берилгани маълум бўлди. Жавоб қандай бўлган? 0 07:44Рим "Мастерс". Табило Жоковичдан кейин Хачановни ҳам мусобақадан чиқариб юборди 0 07:23"Манчестер Сити" "Тоттенхэм" майдонида ғалаба қозониб, сўнгги тур олдидан пешқадамга айланди 0 07:02Осиё-Океания чемпионатининг иккинчи куни ҳам вакилларимиз учун муваффақиятли ўтди 0 19:07"Даража борасидан ундан кучлиман". Стивенсон Ломаченкони қўрқоқликда айблади 0 18:45Фьюри Усикни ҳурмат қиладими? Боксчи жавоб берди 0 18:24"Реал" яқин орада Карвахаль билан янги шартнома имзоламоқчи 0 18:01Фьюрининг отаси нима учун Усикнинг жамоадошига зарба берганини айтди 0 17:39Андрей Рублёв Римда 109-ракеткага ютқазди 0

07 дек 07:19
Янгиликлар

Оғир атлетика

Бугун бошланадиган Жаҳон чемпионати олдидан матбуот анжумани ўтказилди + ФОТОГАЛЕРЕЯ

Хабарингиз бор, бугун Тошкентда оғир атлетика бўйича катталар ўртасидаги жаҳон чемпионати старт олади.

Мамлакатимизда илк бор ўтказилаётган мазкур мусобақадан аввал матбуот анжумани ташкил этилди. 

Унда Халқаро оғир атлетика федерацияси бош котиби Муҳаммад Жалуд, Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси раисининг биринчи ўринбосари Шаҳрулло Маҳмудов, терма жамоамиз бош мураббийи Баҳром Мендибоев, шунингдек, ОАВ вакиллари иштирок этишди. Дастлаб Шаҳрулло Маҳмудов мусобақа олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди. 

“Шу пайтгача ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати, катталар ўртасидаги Осиё чемпионати ва бошқа бир қатор нуфузли мусобақаларга мезбонлик қилдик. Ҳукуматимизнинг қўллаб-қувватлаши билан илк бор катталар ўртасидаги дунё биринчилигини ҳам қабул қилмоқдамиз. Мусобақада 80 дан ортиқ мамлакатдан 500 нафарга яқин спортчи иштирок этиши кутилмоқда. Шунингдек, Туризм ва спорт вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Миллий Олимпия қўмитасига ташкилий ишлардаги катта ёрдам учун алоҳида миннатдорчилик билдириб ўтмоқчиман. Мусобақада ўз давлатларидаги карантин талаблари сабаб Хитой,  Италия,  Фижи ва яна баъзи мамлакатлар иштирок эта олмайдиган бўлди. Бироқ бу ҳолат унинг нуфузига ҳеч қандай салбий таъсир ўтказмайди. Яна бир аҳамиятли томони, чемпионат доирасида ўзбек оғир атлетикаси ривожи йўлида меҳнат қилган Олимпиада совриндорлари Наил Мухамедяров, Сергей Сирсов каби фахрийларни ҳам таклиф қилганмиз”, – деди Шаҳрулло Маҳмудов. 

Шундан сўнг Баҳром Мендибоев спортчиларимизнинг тайёргарлиги ҳақида қуйидагича тўхталиб ўтди: 

“Жаҳон чемпионатига олиб борилган тайёргарликка тўхталадиган бўлсак, Токио-2020 Олимпия ўйинларидан сўнг қисқа танаффусдан қилдик ва дарҳол ўқув-машғулот йиғинларини бошладик. Дастлаб машғулот Чирчиқдаги базамизда бўлди. Шундан сўнг Туркияда, кейин Украинада йиғин ташкил этдик. Ҳозирги пайтда терма жамоамизнинг барча спортчилари мусобақага шай. Унда йигитларимиздан 10 нафар, қизларимиздан 4 нафар спортчи юртимиз шарафини ҳимоя қилади”.  

Ўз ўрнида Муҳаммад Жалуд юқори савиядаги ташкилий масалалар ҳақида гапирди. 

“Ўзбекистон доимо ҳар қандай мусобақаларни юқори савияда ташкиллаштириб келган. Бугун ҳам катталар ўртасидаги жаҳон чемпионати юқори савияда ташкил этилганига гувоҳ бўлиб турибмиз. Бунда бевосита бош бўлган Ўзбекистон ҳукумати, Туризм ва спорт вазирлиги ва МОҚга жамоамиз номидан миннатдорчилик билдирамиз. Токио-2020 Олимпиадасида ва ҳозиргача ҳам ҳеч қайси мусобақада атлетларимизда допинг чиқмаяпти. Бу спортимизнинг ҳалол рақобатда қадам ташлаётганини билдирмоқда”, – деди Халқаро оғир атлетика федерацияси бош котиби. 

Шунингдек, мутасаддилар анжуман давомида спортчиларимизнинг тайёргарлиги, ташкилий ишлар, атлетларнинг саломатлигини муҳофаза қилишдаги чора-тадбирлар ҳақидаги саволларга атрофлича жавоб беришди.

Суратлар муаллифи - Алимурод МАМАДАМИНОВ, ўз мухбиримиз

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг