UZ

Сўнгги янгиликлар

16:01Бугун академик эшкак эшувчиларимиз сўнгги лицензион турнирда старт олишади 0 15:40Йўғе? Усик икки ҳафтадан кейин мутлақ жаҳон чемпиони мақомини йўқотади 0 15:19Биласизми? Одил Аҳмедов ўз вақтида катта пуллар эвазига ҳам "Бунёдкор"га ўтишни хоҳламаган 0 14:58Афсонавий Леннокс Льюис Александр Усикка мурожаат қилди 0 14:37Диёра Келдиёрова жаҳон чемпионатидаги юришимизни ғалаба билан бошлаб берди, уч дзюдочимиз эса... + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 14:16Яна бир боксчимиз Париж-2024 Олимпиадасига лицензия олди 0 14:05"Бавария"ни ҳеч ким бошқаришни истамаяпти. Яна бир мураббий рад жавобини берди 0 13:44Фьюри фаолиятида саккизинчи маротаба нокдаун ҳолатига тушиб қолди 0 13:21"Усик P4P рейтинги етакчиси бўлиш учун даъвогар" - Кроуфорд 0 13:00"Қирол қайтиши мумкин". Собиқ чемпион октагонга қайтишга шаъма қилди 0 12:39"Манчестер Сити" ёки "Арсенал". Бугун АПЛнинг сўнгги тур учрашувлари бўлиб ўтади 0 12:18Конор Макгрегор машғулот лагеридаги суратларни тақдим этди + ФОТО 0 11:57Қозоғистонлик жангчи икки ўзбек ММАчисига "вызов" ташлади 0 11:36Олимпиада-2024 лицензианти Бекзод Абдураҳмонов Парижга бормаслиги мумкин 0 11:15"Байер" раҳбарияти футболчиларга чемпионлик узуклари тақдим этди + ФОТО 0

20 июн 12:27
Янгиликлар

Футбол

Бугун "Бухоро" Наманганда, "Сурхон" Олмалиқда, "Сўғдиёна" Тошкентда меҳмон бўлади

Бугун футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасида 5-тур ўйинлари давом эттирилади.

Бугун 5-тур доирасидаги учта учрашув бўлиб ўтади. Ўтган турда амалдаги чемпион "Пахтакор"ни мағлуб этган Жиззахнинг "Сўғдиёна" жамоаси Тошкентда "Локомотив" клуби меҳмони бўлади. 

Суперлига. 5-тур

19:00. “Навбаҳор” – “Бухоро”

Ҳакамлар: Виктор Серазитдинов, Александр Сидоров, Аваз Абдуллаев, Ахмад Эргашев

Бу икки клуб Ўзбекистон чемпионатлари тарихида шу кунга қадар 56 бор тўқнаш келишган. 31 та учрашувда "лочинлар"нинг қўли баланд келган. 16 та баҳсда "Бухоро" 3 очко эгасига айланган ва 9 та ўйинда ғолиб аниқланмаган. Ўзаро ўйинларнинг охирги 8 тасида "Бухоро" ушбу рақибни умуман мағлуб эта олмаган. Сўнгги бор бухороликлар "Навбаҳор"ни 2016 йилги мавсум Наманганда мағлуб этишган эди.  

19:00. “Локомотив” – “Сўғдиёна”

Ҳакамлар: Азиз Асимов, Хусниддин Шодмонов, Александр Буров, Илья Ильин

Рестартни икки хил кайфиятда бошлаган клублар ўртасидаги баҳс. Ушбу жамоалар миллий чемпионат доирасида ҳозирга қадар 24 бор ўзаро ўйин ўтказишган. 17 та ўйинда "темирйўлчилар" муваффақият қозонишган. Уч марта жиззахликлар зафар қучишган. Қолган 4 та ўйинда дуранг кузатилган. "Локомотив" ўз майдонида "Сўғдиёна"га қарши 12 та ўйин ўтказган ва 12 марта ғалабага эришган. Жиззах клуби ушбу жамоа майдонидаги 12 та баҳсда жами 3 та гол ура олган холос. "Темирйўлчилар" уйида ўтган охирги 3 та учрашувда меҳмонлар умуман гол ура олишмаган.

20:00. АГМК – “Сурхон”

Ҳакамлар: Рустам Лутфуллин, Абдуҳамидулло Расулов, Олим Абдувосилов, Абдурашид Худойберганов

Бу жамоаларнинг ўзаро ўйинлари тарихи қисқа ва бу ўтган мавсумдан бошланган. Ҳозирга қадар ўтган икки ўйинда иккала жамоа биттадан ғалабага эришган. Олмалиқдаги баҳсда АГМК 2:0 ҳисобида ғолиб бўлган, Термизда эса "Сурхон" 1:0 ҳисобида зафар қучган. Бу мавсум АГМК Coca Cola Суперлигасида мағлуб бўлмаган иккита клубдан бири бўлиб турибди. "Сурхон" эса бу йилги ягона ғалабасини сафарда қўлга киритди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг