UZ

Сўнгги янгиликлар

21:40Ҳасанбой Дўсматовда ғалаба, Холдаров эса... 0 19:16Фьюри Усик билан жанг режаси ҳақида гапирди 0 18:55Стерлинг реваншда О'Мэллини мағлуб этишига ишонмоқда 0 18:34Саудия клублари АПЛнинг 4 юлдузини нишонга олмоқда 0 18:13Колби Ковингтон Чарльз Оливейрани жангга чорлади 0 17:52Алжамэйн Стерлинг Мовсар Евлоевнинг "вызов"ига "ответ" қилди 0 17:31"Ролан Гаррос" wild card соҳиблари маълум бўлди 0 17:10ОКМК кеча тарихий ғалабага эришибди 0 16:50UFC чемпиони Лигани гонорар масаласида жиддий танқид қилди 0 16:29Дунёнинг иккинчи ракеткаси "Ролан Гаррос"ни ўтказиб юбориши мумкин 0 16:08Дана Уайт сентябрь ойида мухлисларни катта воқелик кутиб турганини эълон қилди 0 15:47"Реал" Ла Лигада 34 йиллик рекордни янгилади 0 15:26Илия Топурия жанг қачон деган саволга жавоб берди 0 15:05Гилберт Бёрнс Рўзибоевни мағлуб этган Бакли билан жанг қилишга рози бўлди 0 14:44Дунёнинг бешинчи ракеткаси ҳам 1/4 финалга чиқди 0

04 апр 07:22
Янгиликлар

Кураш

Бугун Чимёнда бел олиш ва уч кураш бўйича Ўзбекистон чемпионатига старт берилади

Теглар :  ЧимёнУч кураш
Бугун Фарғона вилояти, Фарғона туманидаги Чимён шаҳарчасида жойлашган 2- сонли болалар-ўсмирлар спорт мактабида Бел олиш ва уч кураш бўйича 2006-2007 йилларда туғилган ўғил болалар ва қизлар ўртасида Ўзбекистон чемпионатига старт берилади.

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Бел олиш ва уч кураш ассоциациясининг йиллик тақвим-режасидан жой олган мазкур мамлакат чемпионатида иштирок этиш учун Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва барча вилоятлардан кўплаб ёш полвонлар Чимёнга етиб келган.

Таъкидлаш жоиз, ушбу мусобақанинг юқори савияда ўтиши учун Фарғона вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси, Фарғона туман жисмоний тарбия ва спорт бўлими, туман 2-БЎСМ Бел олиш ва уч кураш ассоциацияси билан ҳамкорликда тайёргарлик жараёнларига алоҳида эътибор қаратган.

Шунингдек, режага мувофиқ, икки кун давомида Бел олиш ва уч курашнинг яктакли йўналиши бўйича ҳакамлар ва мураббийлар иштирокида ўқув-амалий семинари ўтказилди. 

Мазкур семинарни Бел олиш ва уч кураш ассоциацияси бош котиби Носир Азизов, ассоциация спорт директори Музаффар Абдураҳимов ҳамда бел олиш ва уч кураш бўйича ёшлар ўртасида миллий терма жамоа бош мураббийи Абдуқаҳҳор Эргашевлар олиб боришди.

Биз эса мазкур мусобақа тафсилотлари билан батафсил таништиришга ҳаракат қиламиз.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг