UZ

Сўнгги янгиликлар

19:19Арман Царукян Хабиб ва Махачевни солиштирди 0 18:58"Тайсон учун бу жанг хавфли бўлади" - Оскар де ла Хойя 0 18:37"Чемпионга ўхша". Волкановски Топурияга мурожаат қилди 0 18:15Тухель ЕЧЛда ғолиб бўлган тақдирда ҳам клубдан кетиши аниқ 0 17:52Диёра Келдиёрова: “Бор эътиборим Париж-2024 медалига қаратилган” 0 17:27UFC Машрабжон Рўзибоевга жанг таклиф қилган 0 17:04Ажойиб! Бадиий гимнастикачиларимиз гуруҳ машқида Париж-2024 йўлланмасини қўлга киритишди 0 16:48"Реал" ярим ҳимоячиси Саудия Арабистонидан тушган таклифни рад этди 0 16:25Жозе Альдо нима учун ММАдаги фаолиятини тиклагани сабабини айтди 0 16:18Душанбе "Катта Дубулға" турнирига қуръа ташланди 0 16:02Париж-2024: Россиялик волонтёрлар учун аккредитацияга рад жавоби берилди 0 15:41Чарльз Оливейра Жастин Гэтжи билан эҳтимолий жанг ҳақида гапирди 0 15:20Тимур Кападзе Японияга қарши кечадиган финал учрашуви олдиндан нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани) 0 14:56Шахмат бўйича Ўзбекистон Олий лигаси якунланди: 15 минг доллар кимга насиб қилди? 0 14:35Муроджон Аҳмадалиев АҚШга йўл олди (ФОТО) 0

22 июн 10:31
Янгиликлар

Шахмат

Бугун Дубайда Нодирбек Абдусатторов ва Жавоҳир Синдаров иштирокидаги турнир бошланади

Бугун БААнинг Дубай шаҳрида шахмат бўйича нуфузли Global Chess League "Tech Mahindra" турнири старт олади.

Мусобақада жаҳоннинг етакчи шахматчилари турли жамоалар таркибида ўйинлар ўтказишади. 

Аввал хабар берганимиздек, ушбу нуфузли мусобақада ҳамюртларимиз Нодирбек Абдусатторов в Жавоҳир Синдаров ҳам иштирок этади. Баҳслар рапид йўналишида жамоавий тарзда ташкил этилади. Global Chess League икки даврали турнир бўлиб, унда 6 та жамоа бош соврин учун кураш олиб боради.  

Нодирбек Абдусатторов "Balan Alaskan Knights", Жавоҳир Синдаров эса "UpGrad Mumba Masters" жамоаси таркибида ўйинлар ўтказишади. 

Бугун 1-тур доирасида Жавоҳир Синдаров "UpGrad Mumba Masters" таркибида "Triveni Continental Kings" билан беллашади. Жавоҳир ўз ўйинини даниялик Йонас Бал Бьеррега қарши ўтказади. 


Нодирбек Абдусатторов ўйнаётган "Balan Alaskan Knights" эса мусобақани эртага, 23 июнь куни "SG Alpine Warriors"га қарши бошлайди. Нодирбек мазкур қарама-қаршиликда 2-столда ҳиндистонлик Гукешга қарши ўйнайди. 

Эртага шунингдек 2-турда ҳар икки ҳамюртимизнинг жамоалари ўзаро тўқнаш келади. Унда Абдусатторовга россиялик Александр Гришук рақиб бўлади. Синдаров эса ҳиндистонлик Раунак Садвани билан ўзаро ҳисоб-китоб қилади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг