UZ

Сўнгги янгиликлар

19:27Тошкентдаги лицензион турнирда Париж-2024 йўлланмалари эронлик спортчиларники бўлди 0 19:06«Гилберт Бёрнс билан ҳали «гаплашамиз» - Нурсултон Рўзибоев 0 18:45Гаттузо Саудия Арабистони жамоасини бошқариши мумкин 0 18:24Эронда спорт тадбирлари бекор қилинди 0 18:01Нурсултон Рўзибоев: «Битта ғалабадан кейин Баклига «вызов» ташлайман 0 17:38Александр Зверев Борис Беккердан ўтиб кетди 0 17:17"Жирона" "Ливерпуль" юлдузини сафига қўшиб олмоқчи 0 16:55Нурсултон Рўзибоев: «Ўзимнинг хатом билан рақиб курашга кирди» 0 16:32"Фьюри тўққизинчи раундда туриб бера олганидан ҳайрон қолдим" - Кличко 0 16:10Нурсултон Рўзибоев нима учун қисқа вақт орасида жангни қабул қилганини айтди 0 15:47Forbes. Роналду – энг сердаромад спортчи, Месси эса... 0 15:24Тайсон Фьюри Александр Усикка ноодатий таклиф берди 0 15:01Дмирий Бивол Саудия Арабистонига етиб борди 0 14:19Мухлислар ташрифи бўйича жорий мавсум рекорди Наманганда янгиланди 0 14:11UFC Нурсултонга: "Тезроқ жароҳатни тузат. Сен учун режамиз бор" 0

25 июн 15:47
Янгиликлар

Футбол

Бугун футбол. "Бунёдкор" - "Локомотив"

Бугун Coca Cola Суперлигасининг 6-тур баҳсларига старт берилади.

Карантиндан сўнг дастлабки икки турда мағлубиятга учраган "Локомотив" сафарда "Бунёдкор" меҳмони бўлади. Турнир жадвалида "Бунёдкор" 9 очко билан 6-ўринни эгаллаб турибди. "Локо" ҳисобида эса 6 очко бор ва "темирйўлчилар" 10-ўринда боришяпти. 

Ўтган икки турда "Бунёдкор" икки хил натижа қайд этди. Вадим Абрамов шогирдлари дастлаб "Қўқон-1912" устидан 1:0 ҳисобида зафар қучиб, сўнгра "Пахтакор"га 0:5 ҳисобида имкониятни бой беришди. 

"Локомотив" эса кутилмаганда охирги иккала ўйинда ютқазиб қўйди. Андрей Фёдоров шогирдлари "Металлург" билан кечган баҳсда 0:3 ва "Сўғдиёна"га қарши ўйинда 1:2 ҳисобида имкониятни бой беришди. 

Мавсум бошидан бери "Бунёдкор" учта ўйинда ғалаба қозонди. "Қалдирғочлар" ўз уйларида "Машъал" ва "Қўқон-1912" ҳамда сафар баҳсида "Сурхон"ни мағлуб этишди. 

"Локо" ҳисобида ҳозирча иккита ғалаба бор. Жамоа карантингача ўз майдонида "Андижон" ва "Навбаҳор"ни мағлуб этганди. Бугунги ўйинда жамоалар имкониятини тенг баҳоласа бўлади. Бугун Вадим Абрамов собиқ жамоасига қарши баҳс олиб боради. 

P.S. Соат 20:15да бошланадиган учрашувни "Спорт" телеканалида тўғридан тўғри кузатиб боринг.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг