UZ

Сўнгги янгиликлар

13:28"Реал" бугун чемпион бўлиши мумкин, агар... 0 13:05Бугун боксчимиз Шоҳжаҳон Абдуллаев Испанияда рингга кўтарилади 0 12:42Расман. Маҳмуд Мурадов UFC ростеридан ўчирилди 0 12:21Саида Мирзиёева Нодирбек Абдусатторовни табриклади 0 12:00Суперлига қайтмоқда. Бугун "Андижон" "Бобур Арена"да "Сўғдиёна"ни қабул қилади 0 11:39Хушхабар! Вячеслав Перетейко Париж-2024 Олимпиадасида ҳакамлик қилади 0 11:18Ҳумоюн Султонов Осиек турнири 1/2 финалида! 0 10:57Ўсмирларимиз қатнашадиган Goygol Cadet European Cup 2024 турнирига қуръа ташланди 0 10:36Эшитдик-да! Ўзбекистон U-23 июнь ойида халқаро турнирда иштирок этади, аммо... 0 10:15Бугун Душанбе "Катта Дубулға" турнирида 6 нафар дзюдочимизга мухлислик қиламиз! 0 09:54Сауль Альварес ва Хайме Мунгия тарозига чиқди (ФОТО) 0 09:22Алекс Перейра Жон Жонс билан жанг қилмоқчи 0 09:00Кутилмаган хабар: Бетербиев - Бивол жанги қолдирилди 0 07:54Тимур Кападзе Японияга қарши кечган финалдан сўнг нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани) 0 22:37Ўзбекистон терма жамоаси U-23 Осиё кубоги вице-чемпионига айланди! 0

27 май 09:07
Янгиликлар

Бокс/ММА

Бугун Гулистонда Аббосхон иштирокидаги проф бокс кечаси ўтказилади (Постер + тўлиқ кард)

Бугун Сирдарё вилояти маркази Гулистон шаҳрида навбатдаги профессионал бокс кечаси ташкил этилади.

"Алпомиш" спорт мажмуасида ўтказиладиган оқшомнинг марказий жангида қўқонлик Аббосхон Йўлдошев сирдарёлик Миржамол Абдуғаффоровга қарши рингга кўтарилади. 66.6 кг вазндаги ушбу жанг 4 раунд этиб белгиланган. Гулистондаги бокс кечасидан жами 10 та жуфтлик жанги ўрин олган. 

Бугунги оқшомни 53,53 кг.гача вазн тоифасидаги аёл боксчилар иштирокидаги жанг очиб беради. Тўрт раундлик жангда бухоролик Шаҳина Неъматова сирдарёлик Дилором Ўсаровага қарши рингга кўтарилади. Барча жанглар 4 раунд этиб белгиланган.


Бугунги оқшомнинг тўлиқ карди:

53,5 кг: Шаҳина Неъматова (Бухоро) - Дилором Ўсарова (Сирдарё)

69,8 кг: Сардор Алиев (Фарғона) - Лочинбек Султонов (Сирдарё)

66,6 кг: Ғайбулло Холиқов (Тошкент) - Хондамир Адҳамов (Андижон)

61,2 кг: Раҳматилложон Шарипов (Бухоро) - Суҳроб Асқаров (Қорақалпоғистон)

72,5 кг: Камрон Эшматов (Андижон) - Ҳамид Ҳабибуллаев (Наманган)

63,5 кг: Рамил Шукумеров (Сирдарё) - Исмоил Турсунов (Фарғона)

58,9 кг: Бунёд Машрабов (Сирдарё) - Суҳроб Аминов (Қорақалпоғистон)

69,8 кг: Озод Тўхтаев (Тошкент) - Баҳодир Умаржонов (Фарғона)

72,5 кг: Бекмурод Ҳакимов (Фарғона) - Фазлиддин Каттақулов (Сурхондарё)

66,6 кг: Миржамол Абдуғаффоров (Сирдарё) - Аббосхон Йўлдошев (Фарғона)


Маълумот учун, Аббосхон Йўлдошев сўнгги жангини шу йилнинг 26 февраль куни Тошкентда Довруғбек Ибрагимовга қарши ўтказиб, рақибини муддатидан аввал мағлуб этган эди. Иккинчи раунддан кейин Ибрагимовнинг мураббийлари жангни давом эттирмасликка қарор қилишганди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг