15 дек 08:24
Янгиликлар
Бокс/ММА
Бугун Ҳасанбой Дўсматов иккинчи жангини ўтказади, уни жиддий синов кутяпти
Хабар берганимиздек, шу кунларда Самарқанд шаҳри бокс бўйича катталар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионатига мезбонлик қилмоқда.
Бугун мусобақанинг навбатдаги кунида Рио Олимпиадаси чемпиони Ҳасанбой Дўсматов ўзининг иккинчи жангини ўтказади. Ўзи учун янги -52 кг вазн тоифасида иштирок этаётган Дўсматов бухоролик Мироншоҳ Ибрагимовга қарши рингга кўтарилади.
Ушбу вазндаги иккинчи жангда Аброржон Қодиров жиззахлик Фозилжон Абдумуродовни синовдан ўтказади. Мазкур вазнда чемпионликка даъвогарлардан Худойназар Файзов наманганлик Мансур Исматуллаев билан тўқнаш келади.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар