UZ

Сўнгги янгиликлар

10:58Киллиан Мбаппенинг "Реал"даги маоши маълум 0 10:37Бугун Саиджамшид Жафаров Қозоғистонда жанг ўтказади 0 10:16Елена Рибакина Мадрид турнири учинчи даврасида 0 09:55Гусков ва UFC Vegas 91 турнирининг барча жангчилари тарозига чиқди ФОТОГАЛЕРЕЯ 1 09:34"Лестер" бир йиллик танаффусдан сўнг АПЛга қайтди 0 09:13Карлос Алькараз Мадрид "Мастерс"да чемпионлик ҳимоясига киришди 0 08:52Девин Хейни Райан Гарсияга қарши жангдан қанча гонорар ишлаб олди? 0 08:31Шин Шимкентда 1/2 финалга чиқди 0 08:10Ла Лига. Арда Гюлер "Реал"га ғалаба тақдим этди 0 07:49Баланд ҳилпирасин Ватан байроғи! Кўзгуда Навоий ЯКСТИСМ 0 07:28UFC Луисвилл турнирининг марказий жанги эълон қилинди 0 07:07Ўзбекистон велоспорт федерацияси Париж-2024 Олимпиадасида иштирок этувчи илк спортчи номини маълум қилди 0 21:36Футзал. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронга ютқазди 0 21:32Богдан Гусков топ рақибга қарши жанг олдидан тарозига чиқди (ФОТО) 0 21:14U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон Саудия Арабистонини мағлубиятга учратиб, ярим финалга йўл олди 0

26 июл 10:08
Янгиликлар

Спорт курашлари

Бугун икки юнон-рум курашчимиз Жаҳон чемпионати медали учун курашади

Италия пойтахти Рим шаҳрида эркин, юнон-рум ва аёллар кураши бўйича ўсмирлар (U 17) ўртасидаги жаҳон чемпионати давом этмоқда.

Одатдагидек, беллашувларни юнон-рум кураши вакиллари бошлаб беришди. Дунё биринчилигининг биринчи куни Ўзбекистон юнон-рум кураши терма жамоасининг икки вакили медаллар учун курашга киришди.

55 кг вазнда юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган Хуршидбек Нормуҳаммадов 1/16 финалда италиялик Сальваторе Материани 8-0, 1/8 финалда Хитой Тайпейи вакили Шу Вей Чангни 11-0, 1/4 финалда қозоғистонлик Нариман Бекимовни 10-0 ҳисобида доғда қолдирди. Ярим финалда эса ҳиндистонлик Суражга 3-7 ҳисобида ютқазиб қўйди. Бугун у бронза медали учун гиламга чиқади. Унинг рақиби ўтиш баҳсидаги Александру Варзари (Руминия)/Коҳаку Каназава (Япония) учршувидан сўнг маълум бўлади.   

Яна бир юнон-рум курашчимиз Беҳруз Барноевда ҳам жаҳон чемпионатининг бронза медалини қўлга киритиш имкони бор. Бунинг учун 65 кг вазндаги курашчимиз аввалига ўтиш беллашувида қозоғистонлик Сергази Абдихадирни мағлуб этиши шарт. Барноев 1/16 финалда молдовалик Артур Борсни 2-1 ҳисобида енгиб, нимчорак финалда эронлик Муҳаммад Пианига имкониятни бой бериб қўйганди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг