UZ

Сўнгги янгиликлар

09:23UFC on ESPN 56 турнирининг бонус соҳиблари маълум 0 09:02Нурсултон октагонга чиққан UFC on ESPN 56 турнирининг барча натижалари битта хабарда 0 08:41Superbet Poland Rapid & Blitz. Нодирбек Абдусатторов Магнус Карселнни мағлуб этди (Жадвал + ФОТО) 0 08:20ЦСКА меҳмонда турнир пешқадами "Зенит"ни меҳмонда мағлуб этди, Файзуллаев эса... 0 07:59Рафаэль Надални Рим "Мастерс"да "сочиб" ташлашди 0 07:38Ҳакамлар Нурсултоннинг жангини қандай баҳолашди? 0 07:17Нурсултон жанг қилган турнирнинг марказий тўқнашувида нокаут қайд этилди 0 06:56А Серия. "Милан" - "Кальяри" ўйинида дарвозалар 6 бор ишғол қилинди, Шомуродов эса... 0 06:35Нурсултон Рўзибоев иштирокидаги жанг тўлиқ давом этди 1 00:39Муҳиддин Мамажонов, Жаҳонгир Нажмиддинов, Ислом Каримов каби ММАчиларимиз жанг қилган MPL 9 турнирининг барча натижалари билан танишинг 0 00:36MPL 9 турнирининг марказий жанги муддатидан олдин якунланди 0 00:33Шоҳида Аҳмедова Париж-2024 йўлланмаси учун плей-офф баҳсида гиламга чиқди 0 00:30Жаҳонгир Нажмиддиновнинг MPL 9 турниридаги жанги якунланди 0 22:46MPL муҳим жангни эълон қилди. Жанг UFC'га ўтиши кутилаётган ҳамюртимиз иштирокида бўлади 0 21:57Болтабоевнинг олтини бизни Astana Barysy Grand Slam`да нечанчи ўринга олиб чиқди? (ФОТОГАЛЕРЕЯ+ЖАДВАЛ) 0

13 окт 07:44
Янгиликлар

Теннис

Бугун Истомин Тошкентда дунёнинг 92-ракеткаси билан тўқнаш келади

Пойтахтимиздаги Республика олимпия захиралари теннис мактаби кортларида анъанавий “Тошкент Челленжер” мусобақаси давом этмоқда.

Соврин жамғармаси 125 минг АҚШ долларини ташкил қилувчи ушбу турнирда дунёнинг 20дан зиёд давлатидан кўзга кўринган теннисчилар иштирок этяпти.

Кеча мусобақанинг амалдаги ва шу билан бирга икки карра ғолиби Денис Истомин яккалик баҳсларида чорак финал йўлланмасини қўлга киритди. Ҳамюртимиз иккинчи давра учрашувида украиналик Денис Молчановга қарши кортга чиқиб, рақибини 4:6, 6:3, 6:2 ҳисобида мағлуб этди.

Таққослаш учун, Истомин дунё рейтингида 125, Молчанов эса 101-ўринни эгаллаб турибди. Энди Денис Истомин бугун чорак финал учрашувида машҳур теннисчи Иван Додигга қарши кортга чиқади.

Хорватиялик бу теннисчи Эй-Ти-пи рейтингида 92-поғонадан жой олган. Иккинчи чорак финал жуфтлигида турнирнинг ўтган йилги финалчиси словакиялик Лукаш Лацко ҳамда франциялик Жереми Шардилар тўқнаш келишади. 


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг