UZ

Сўнгги янгиликлар

21:17Алишер Юсуповга жаҳон чемпионатининг бронза медалини тақдим этган беллашувдан ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 20:31Рамзан Қодировнинг 18 ёшли ўғли "Ахмат" президентига айланди 0 19:48МБА мавсумнинг рамзий терма жамоаси эълон қилинди 0 19:26Таниқли мураббий Фьюри-Усик жанги ҳақида: "У олдин бундай рақиблар билан бокс тушмаган" (Мутолаа учун) 0 19:05Дунёнинг бешинчи ракеткаси "Ролан Гаррос"да иштирок эта олмайди 0 18:44Мотта "Ювентус"ни бошқаришга рози. Шартнома шартлари ҳам маълум 0 18:23Дастин Порье Макгрегор билан тўртинчи жанг ҳақидаги саволга жавоб берди 0 18:01Қўқон шаҳрида ўсмирлар ўртасида респубика турнири бўлиб ўтди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 17:39Теренс Кроуфорд Усик-Фьюри жангига муносабат билдирди 0 17:18"Реал" Крооснинг ўрнига кимни олиб келмоқчи? 0 16:57IBF Усик камарини сақлаб қолиши мумкинлигини маълум қилди, лекин... 0 16:35"Бургут" клуби яна тўрт нафар хоккейчини клубга қўшиб олганини эълон қилди + ФОТО 0 16:22Бокс бўйича лицензион турнирга қуръа ташланди. Вакилларимиз кимларга қарши бошлашади? 0 16:13Илия Топурия Ислам Махачев билан жанг учун шартини айтди 0 15:51"Арсенал" Артета билан шартномани узайтиради 0

23 июл 15:30
Янгиликлар

Футбол

Бугун жонли эфирда Ўзбекистон Кубоги гуруҳ босқичига қуръа ташланади

Бугун Ўзбекистон Coca Cola кубоги гуруҳ босқичи учун қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади.

Соат 19:00 да бошланадиган ушбу маросим аввал хабар берилганидек, “Бунёдкор” стадионида расмийлар ва мураббийлар иштирокида бўлиб ўтиши режалаштирилган эди, аммо юртимизда карантин қоидаларининг кучайтирилиши боис, бугунги маросимда меҳмонлар иштирок этмайди. Маросим “Sport” телеканали орқали жонли эфирда намойиш этилади.

Маълумот учун, гуруҳ босқичида Coca Cola Суперлиганинг 14 клуби ва саралаш босқичида ғолиб чиққан Про лиганинг икки жамоаси иштирок этади.

Ўзбекистон Coca Cola кубоги. Гуруҳ босқичи иштирокчилари


АГМК
“Андижон”
“Бунёдкор”
“Бухоро”
“Локомотив”
“Машъал”
“Металлург”
“Насаф”
“Навбаҳор”
“Оқ-Тепа”
“Пахтакор”
“Қизилқум”
“Қўқон-1912”
“Сурхон”
“Сўғдиёна”
“Шўртан”.

Гуруҳ босқичида 16 жамоа 4 тадан 4 та гуруҳда кураш олиб боради. Қуръа жараёнида кучлилар ёки кучсизлар саватлари бўлмайди. Гуруҳда жамоалар жами 3 тадан ўйинда иштирок этади. Мезбон ва меҳмон мақомини олдиндан кўрсатилган формат бўйича қуръа аниқлаб беради. Қуръа натижасига кўра, гуруҳдаги жамоалардан иккитаси икки мезбон ва бир сафар учрашувида, яна иккитаси эса бир мезбон ва икки сафар учрашувида иштирок этади.

Гуруҳда дастлабки икки ўринни эгаллаган жамоалар кейинги босқичга йўл олади. Қуръа ёрдамида жамоаларнинг рақиби аниқланади. Бунда 1-ўринни қўлга киритган жамоаларга 2-ўрин эгалари рақиб бўлади. Гуруҳларда 1-ўринни эгаллаган клублар чорак финални мезбон сифатида, яъни ўз уйида ўтказади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг