UZ

Сўнгги янгиликлар

23:10Тайсон Фьюри Александр Усикга қарши! ОНЛАЙН 0 20:12Моҳигул Ҳамдамова делегациямизга навбатдаги кумуш медални қўшиб қўйди 0 19:51"Реал" "Ливерпуль"нинг 70 млн евролик футболчисини сотиб олиши мумкин 0 19:30Усик Фьюрига: "Қўрқма!" 0 19:09Парижда ўтган Bellator турнирининг марказий жанги ғолибини ҳакамлар аниқлаб беришди 0 18:48Камару Усман Хамзат Чимаев ҳақидаги танқидларга муносабат билдирди 0 18:27"Челси" 17 ёшли футболчи учун 65 млн. евро бермоқчи 0 18:06Исроил Мадримов ва Шаҳрам Ғиёсов машғулотларнинг илк босқичини якунлади, кейинги манзил АҚШ + ФОТО 0 17:45Уч нафар ҳамюртимиз Octagon 58 турнирида жанг қилди 0 17:24Ҳавасбек Асадуллаев Қозоғистон таркибига ўтган терма жамоамиз собиқ боксчиси билан жанг қилди 0 17:03АПЛда "Мавсум футболчиси" соврини ғолиби аниқланди 0 16:42Рэпер Дрейк Тайсон Фьюрининг ғалабасига катта пул тикди 0 16:21Светлана Осипова ва Диёрбек Тўхлибоев ҳам Осиё чемпионати шоҳсупасига кўтарилди 0 16:00Жаҳон чемпионатига қуръа ташланди. Дзюдочиларимиз учун қуръа қандай келди? 0 15:39Модрич "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди 0

06 окт 07:30
Янгиликлар

Футбол

Бугун катта футбол. 18:00. Ўзбекистон - Эрон

Бугун Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ-2018 саралаши доирасида Эронга қарши майдонга тушади.

Ўтган мундиал саралашидаги ашаддий рақиблар курашни яна давом эттиришади. Ҳозирча рақибидан олдинга ўтишга эришган Ўзбекистон учун мазкур баҳснинг аҳамияти қанчалик юқори эканини тушунтириб ўтишнинг ҳожати йўқ.

Ҳозиргача жаҳон чемпионати саралаш учрашувларида аҳамияти бунчалик баланд беллашув бўлмаган. Ғалаба терма жамоамизни асосий рақобатчидан 5 очко илгарилаб кетишига замин яратади. Шундай экан, 90 дақиқа мобайнида бор кучни ишга солиб, хаёлни бир ерга тўплаб, майдоннинг ҳар бир қаричида жанг қилиш даркор. Буни футболчилар ва мураббийлар штаби яхши тушуниб турганига шубҳа қилмаймиз.


Ҳар икки жамоа таркибида йўқотишлар мавжуд. Умид қиламизки, бу Эронга қимматга тушади. Жамоалар ҳозирча бу босқичда дарвозаси дахлсизлигини сақлаб келмоқда. Бу ёқимли анъанани ҳам терма жамоамиз сақлаб қолишига умид қиламиз.

Кейруш бошчилигади Эрон дастлабки икки турда одатдагидек курашларга бой футбол намойиш қилди. Ҳужумда эса жамоани ўта ижодкор деб бўлмайди. Қатар Теҳронда 90+4-дақиқагача деярли гол уришга яққол вазият бермади. Голлар Қатар дарвозабонининг қўпол хатолари туфайли урилди.

Муҳими, Эронга ҳужум уюштираётган чоғда бўш ҳудудларни кўп қолдирмаслик.

Ўзаро ўйинлар

Бу икки жамоа бугунга қадар 6 марта тўқнаш келишган. 1998 йил Таиландда ўтган Осиё ўйинлари чорак финалида Эрон вакилларимизни 4:0 ҳисобида таслим қилганди. 2007 йилги Осиё кубоги гуруҳ босқичи доирасида ўтган баҳсда ҳам Эрон ғолиб бўлган - 2:1.

2009 йил Тошкентда ўртоқлик учрашуви ўтказилган. Баҳсда ҳисоб очилмаган эди - 0:0. 2012 йил ЖЧ-2014 саралаши доирасида бу икки жамоа Тошкентдаги "Жар" стадионида беллашишган. Учрашувда меҳмонлар сўнгги дақиқаларда гол уриб ғалабани илиб кетишганди - 0:1.

Ўша йил ноябрь ойида Теҳронда ўтган ўйинда Улуғбек Бақоевнинг урган голи Ўзбекистонга қарама-қаршиликдаги биринчи ва ҳозирча ягона ғалабани келтирган эди - 0:1.

Ниҳоят 2015 йилда Тошкентда бу икки жамоа яна бир марта ўртоқлик учрашувини ўтказишган. Бу сафар форслар битта гол эвазига сафарда ғалабага эришишганди - 0:1.

Эрон ва Ўзбекистон ўртасидаги 6та ўйиннинг биттасида вакилларимиз, 4тасида форслар ғолиб чиқишган. Фақат бир бор дуранг қайд этилган. Тўплар нисбати 8:2 Эрон фойдасига.

Тошкентда бу жамоалар уч марта ўйин ўтказишган. Уларнинг ҳеч бирида Ўзбекистон юта олмаган ва умуман гол ура олмаган.

Сариқ карточкаси борлар

Ушбу ўйиндан олдин терма жамоамиз сафида дисквалификацияга учраган футболчилар йўқ.

Ўзбекистонда Александр Гейнрих ва Анзур Исмоилов ҳисобида биттадан огоҳлантириш мавжуд. Улар учун навбатдаги сариқ карточка дисквалификацияга айланади.

ЎЗБЕКИСТОН – ЭРОН

6 октябрь 2016. Тошкент. “Бунёдкор” стадиони. 18:00

Бош ҳакам - Бенжамин Уильямс (Австралия).

Қанот ҳакамлари: Дэвид Уэлш, Натан Макдоналд (иккиси Австралия)

Тўртинчи ҳакам – Жаред Жиллет (Австралия).

Назоратчи - Салим Саид Алсувайди (БАА)

Комиссар – Жебрил Али (Фаластин).


Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг