UZ

Сўнгги янгиликлар

19:27Тошкентдаги лицензион турнирда Париж-2024 йўлланмалари эронлик спортчиларники бўлди 0 19:06«Гилберт Бёрнс билан ҳали «гаплашамиз» - Нурсултон Рўзибоев 0 18:45Гаттузо Саудия Арабистони жамоасини бошқариши мумкин 0 18:24Эронда спорт тадбирлари бекор қилинди 0 18:01Нурсултон Рўзибоев: «Битта ғалабадан кейин Баклига «вызов» ташлайман 0 17:38Александр Зверев Борис Беккердан ўтиб кетди 0 17:17"Жирона" "Ливерпуль" юлдузини сафига қўшиб олмоқчи 0 16:55Нурсултон Рўзибоев: «Ўзимнинг хатом билан рақиб курашга кирди» 0 16:32"Фьюри тўққизинчи раундда туриб бера олганидан ҳайрон қолдим" - Кличко 0 16:10Нурсултон Рўзибоев нима учун қисқа вақт орасида жангни қабул қилганини айтди 0 15:47Forbes. Роналду – энг сердаромад спортчи, Месси эса... 0 15:24Тайсон Фьюри Александр Усикка ноодатий таклиф берди 0 15:01Дмирий Бивол Саудия Арабистонига етиб борди 0 14:19Мухлислар ташрифи бўйича жорий мавсум рекорди Наманганда янгиланди 0 14:11UFC Нурсултонга: "Тезроқ жароҳатни тузат. Сен учун режамиз бор" 0

10 май 07:37
Янгиликлар

Спорт курашлари

Бугун Лайлохон, Шоҳида ва Набира Олимпиада лицензияси учун сўнгги уринишни амалга оширади

Туркиянинг Истанбул шаҳрида спорт курашлари бўйича Париж-2024 Олимпиадаси учун жаҳон лицензион турнири бўлиб ўтмоқда.

Ушбу мусобақада эркин, юнон-рум ва аёллар кураши вакиллари Олимпиадага йўлланмани қўлга киритиш учун сўнгги имкониятдан фойдаланишяпти. Кеча лицензион турнирнинг илк куни юнон-рум кураши бўйича беллашувлари бошланганди. 

Афсуски, терма жамоамизнинг ҳар икки вакили Маҳмуд Бахшиллоев ва Жалгасбай Бердимуратов саралаш босқичидаёқ мағлубиятга учраб, Париж-2024 Олимпиадаси лицензиясини қўлга кирита олишмаган эди. 

Шу тариқа, Париж-2024 Олимпиадасида юнон-рум кураши баҳсларида уч нафар вакилимиз - Исломжон Баҳромов (-60 кг), Арам Варданьян (-77 кг) ва Рустам Ассакалов (-97 кг) иштирок этадиган бўлди. Бу ижобий натижа эмас!

Бугун Истанбулдаги сўнгги лицензион турнирда 3 нафар курашчи қизимиз Олимпия ўйинларига бериладиган сўнгги йўлланмалар учун баҳсларга киришади. Шоҳида Аҳмедова (-53 кг), Лайлохон Собирова (-57 кг) ва Набира Эсенбаева (-68 кг) Истанбул гиламларида лицензиялар учун баҳсларга киришади.  


Курашчи қизларимиз учун қуръа натижаси:

53 кг: Квалификация раунди. Шоҳида Аҳмедова - Юснейри Агразал Вест (Панама)

57 кг: 1/8 финал. Лайлохон Собирова - Рамона Галамбос (Венгрия)/Алёна Колесник (Озарбайжон)

68 кг: 1/8 финал. Набира Эсенбаева - Дануте Домикайтите (Литва)/Линда Мораис (Канада)  


Эслатиб ўтамиз, Абдурауф Бозорбоев мураббийлигидаги аёллар кураши терма жамоамиз Бишкекдаги Осиё лицензион турнирида Олимпиадага 1 та йўлланмани қўлга киритиб, бу борада янги тарих саҳифасини очган эди. Актенге Кеунимжаева (-50 кг) ўз йўлланмаси билан Олимпиадада қатнашадиган биринчи ўзбек курашчи қизи сифатида тарихга киради.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг