UZ

Сўнгги янгиликлар

20:59Ўзбекистон делегацияси Париж-2024 учун яна бир йўлланмани қўлга киритди! 0 20:10Леннокс Льюис: "Усик уруш орқали рингга келди" 0 19:47Хамес "Бока Хуниорс"га ўтиши мумкин 0 19:25"Рингга чиқаётганимда бокс ҳақида ўйламайман, дуо қиламан" - Усик 0 19:02Олимпиада Парижга қанча даромад олиб келиши ҳисоблаб чиқилди 0 18:41"Агар Фьюрининг ўз ҳакамлари бўлмаса, у ютқазади" - Форман 0 18:20Рэшфорд "Манчестер Юнайтед" сафидаги 400-ўйинини ўтказди 0 17:59Холифилд Тайсон билан жанг қиладиган Полга маслаҳат берди 0 17:46Таэквондочиларимиз Осиё чемпионатининг илк кунини бронза медали билан якунлади 0 17:38"Ролан Гаррос". Рафаэль Надаль келаси ҳафта Парижга етиб боради 0 17:1717 май куни Баҳодир, Ҳасанбой, Абдумалик ва яна 8 нафар боксчимиз Россияда рингга кўтарилади 0 16:55Аллегри Италия Кубоги тарихига кирди 0 16:32Осиё бокс конфедерацияси Баҳодир Жалоловга эътибор қаратди 0 16:10Тошкентда спорт гимнастикаси бўйича лицензион турнир бошланди 0 15:48Хабаровск. Тўрт нафар боксчимизнинг барчасида ғалаба 0

14 июл 16:04
Янгиликлар

Футбол

Бугун "Машъал" Тошкентда, "Насаф" Қўқонда меҳмон бўлади

Бугун Coca Cola Суперлигасида 9-тур ўйинлари якунига етади.

Coca Cola Суперлига. 9-тур

14 июль, сешанба

ЛОКОМОТИВ – МАШЪАЛ

Ҳакамлар: Раҳимбек Каримов, Ҳусниддин Шодмонов, Дамир Искандеров, Адҳамжон Эргашев
Назоратчи: Маъмур Саидқосимов
Комиссар: Аҳмед Тиллаев

Охирги икки ўйинни ўз майдонида ўтказиб иккита ғалабага эришган "Локомотив" кетма-кет уч турдан буён сафарда ўйнаб уч марта мағлуб бўлган "Машъал"ни қабул қилади.

“Локомотив” ва “Машъал” жамоалари ички чемпионатимиз доирасида шу пайтга қадар 24 марта ўзаро тўқнаш келишган. Ўзаро ўйинлардаги устунлик – “Локомотив” футболчилари томонида. “Локомотив” ўтказилган беллашувларнинг 13 тасини ўз фойдасига ҳал эта олган.

“Машъал” вакиллари эса 9 та ўйинда ғалабага эришишган. Икки бора эса жамоалар дуранг ўйнашган. “Локомотив” шу вақтгача “Машъал” дарвозасини ўзаро ўйинларда 33 марта ишғол этган. Ўз дарвозасидан эса 27 та гол ўтказиб юборган.

"Газчилар” “темирйўлчилар”ни сўнгги бор 2010 йилнинг августида мағлуб этишган. Ўшанда “Машъал” ўйинчилари тошкентликларни 2:0 ҳисобида енгганди. Яъни 10 йилдан буён Муборак клуби "Локомотив"ни мағлуб эта олмай келмоқда. 

ҚЎҚОН-1912 – НАСАФ

Ҳакамлар: Вадим Агишев, Расулжон Фозилов, Максим Нехочин, Ҳусан Музаффаров
Назоратчи: Марат Исмоилов
Комиссар: Муҳаммад Содиқ Содиқ-Охунов

Ўз уйидаги 5та ўйиннинг барчасида рақибларни мағлуб этган ва ўз дарвозасидан атиги битта гол ўтказиб юборган "Қўқон-1912" ўтган тур 4 ўйинлик ғалабасиз сериясига чек қўйган "Насаф"ни қабул қилади.

Бу жамоалар шу пайтга қадар чемпионат доирасида 22 марта тўқнаш келишган. “Насаф” ўйинларнинг 14 тасида зафар қучган, 5 та баҳсда қўқонликларнинг қўли баланд келган. Учта учрашувда дуранг натижа қайд этилган. Тўплар нисбати – 40-22, “Насаф” фойдасига. "Насаф" "Қўқон-1912" майдонидаги охирги учта ўйинда ғалаба қозона олмаган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг