UZ

Сўнгги янгиликлар

14:16Яна бир боксчимиз Париж-2024 Олимпиадасига лицензия олди 0 14:05"Бавария"ни ҳеч ким бошқаришни истамаяпти. Яна бир мураббий рад жавобини берди 0 13:44Фьюри фаолиятида саккизинчи маротаба нокдаун ҳолатига тушиб қолди 0 13:21"Усик P4P рейтинги етакчиси бўлиш учун даъвогар" - Кроуфорд 0 13:00"Қирол қайтиши мумкин". Собиқ чемпион октагонга қайтишга шаъма қилди 0 12:39"Манчестер Сити" ёки "Арсенал". Бугун АПЛнинг сўнгги тур учрашувлари бўлиб ўтади 0 12:18Конор Макгрегор машғулот лагеридаги суратларни тақдим этди + ФОТО 0 11:57Қозоғистонлик жангчи икки ўзбек ММАчисига "вызов" ташлади 0 11:36Олимпиада-2024 лицензианти Бекзод Абдураҳмонов Парижга бормаслиги мумкин 0 11:15"Байер" раҳбарияти футболчиларга чемпионлик узуклари тақдим этди + ФОТО 0 10:54Усик Тайсон Фьюрининг реванш ҳақидаги сўровига 4 та сўз билан жавоб берди 0 10:33Усик — Фьюри жангининг ҳакамлар ҳужжатидан кўчирма + ФОТО 0 10:12UFC Fight Night 241 турнирининг бонус соҳиблари маълум 0 09:51МЛС. Сўнгги дақиқаларда киритилган гол "Интер Майами"ни пешқадамга айлантирди 0 09:30Тайсон Фьюри: "Мен бу жангда ютқазмадим" 1

18 апр 12:41
Янгиликлар

Футбол

Бугун "Насаф" мағлуб этилса, "Андижон" футболчисига "Жентра" автомобили совға қилинади

Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов бугун "Соғлом авлод" стадионига ташриф буюриб, у ерда "Андижон" жамоаси аъзолари билан учрашиб, эртанги муҳим ўйин олдидан руҳан далда берди.

Эътиборлиси Шуҳратбек Қўшақбоевич жамоа аъзолари билан учрашуви чоғида футболчиларнинг ҳар бири билан алоҳида суҳбатлашиб, ҳар қандай муаммосини ҳал этишга вада бериб, уларнинг таклиф ва мулоҳазаларини тинглади. Бу эса "Насаф"га қарши учрашув олдидан жамоа аъзоларига юқори кайфият бағишлади.

Андижонлик тажрибали ҳимоячи Бобир Акбаров йиғилишда сўз олиб, хориж клубига ўтмаганидан ҳозирда афсусда эмаслигини айтиб, вилоят ҳокимининг бундай эътиборидан бутун жамоа мамнун эканлигини, бошқа клубларда вилоят ҳокими билан бу каби дилдан суҳбатлашиш имкони йўқлигини билдирди.

Шунингдек Акбаров Андижон вилояти ҳокимидан жамоа тарбияланувчиси Фарҳод Бекмуротовга битта "Жентра" автомашинасини совға қилишини илтимос қилди. Ўз навбатида Шуҳратбек Қўшақбоевич ҳам бунга жавобан, мутасаддиларга бу борада топшириқ бериб, эртага агарда Андижон ғалаба қозонса, учрашувдан сўнг стадионнинг ўзида Бекмуротовга "Жентра" автомашинаси совға қилинишини, унинг калитини айнан Бобир Акбаровнинг ўзи топширишини кафолатлади.

Йиғилиш сўнггида Андижон вилояти ҳокими Ш.Абдураҳмонов жамоа аъзолари билан майдонга чиқиб келиб, уларни яна бир бор руҳлантирди ва эртанги ўйинга яхшигина пул мукофоти билан киришини алоҳида таъкидлаб ўтди.

Бугун Андижонда ҳақиқий футбол байрами бўлиши кераклиги учун вилоят ҳокими масъул шахсларга бир қатор топшириқларни берди.

Эслатиб ўтамиз, "Андижон" - "Насаф" ўйини бугун "Соғлом авлод" стадионида соат 17:00да бошланади. Ундан олдин эса стадионда катта концерт дастури бўлиб ўтади. Унда эстрадамизнинг ёрқин юлдузлари ўзларининг дилтортар қўшиқлари билан стадионга келганларга юқори кайфият улашишга харакат қилади.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг