UZ

Сўнгги янгиликлар

17:04Диёра Келдиёрова жаҳон чемпионати финалида + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 16:43Пеп Гвардиола "Манчестер Сити"даги келажаги ҳақидаги саволга жавоб берди 0 16:22Макгрегор: "Усик Фьюрига яна имкон бериши ёки Жошуа билан жанг қилиши керак" 0 16:01Бугун академик эшкак эшувчиларимиз сўнгги лицензион турнирда старт олишади 0 15:40Йўғе? Усик икки ҳафтадан кейин мутлақ жаҳон чемпиони мақомини йўқотади 0 15:19Биласизми? Одил Аҳмедов ўз вақтида катта пуллар эвазига ҳам "Бунёдкор"га ўтишни хоҳламаган 0 14:58Афсонавий Леннокс Льюис Александр Усикка мурожаат қилди 0 14:37Диёра Келдиёрова жаҳон чемпионатидаги юришимизни ғалаба билан бошлаб берди, уч дзюдочимиз эса... + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 14:16Яна бир боксчимиз Париж-2024 Олимпиадасига лицензия олди 0 14:05"Бавария"ни ҳеч ким бошқаришни истамаяпти. Яна бир мураббий рад жавобини берди 0 13:44Фьюри фаолиятида саккизинчи маротаба нокдаун ҳолатига тушиб қолди 0 13:21"Усик P4P рейтинги етакчиси бўлиш учун даъвогар" - Кроуфорд 0 13:00"Қирол қайтиши мумкин". Собиқ чемпион октагонга қайтишга шаъма қилди 0 12:39"Манчестер Сити" ёки "Арсенал". Бугун АПЛнинг сўнгги тур учрашувлари бўлиб ўтади 0 12:18Конор Макгрегор машғулот лагеридаги суратларни тақдим этди + ФОТО 0

25 авг 08:25
Янгиликлар

Футбол

Бугун "Насаф" Қаршида ОФК Кубоги доирасидаги ўйинда майдонга тушади

Теглар :  НасафАҳал
Бугун ОФК Кубоги-2021 Интер зонал минтақаси ярим финали доирасида Ўзбекистоннинг "Насаф" ҳамда Туркманистоннинг "Аҳал" жамоалари ўртасидаги учрашув бўлиб ўтади.

Қаршидаги "Марказий" стадионда ўтадиган баҳс 20:00да старт олади. Бугунги ўйин ғолибини саралашнинг ярим финалида Ҳиндистоннинг "Моҳун Баган" клуби кутиб турибди.

Кеча Жанубий минтақанинг "D" гуруҳи 3-турида "Моҳун Баган" (Ҳиндистон) клуби "Башундхара Кингс" (Бангладеш) билан дуранг (1:1) ўйнади. Шу тариқа Ҳиндистон клуби гуруҳда ғолиб чиқди ва "Насаф"/"Аҳал"нинг кейинги босқичдаги рақибига айланди.

"Насаф" бу босқичда ҳам зафар қучса, Интер зонал финалига чиқади ва яна ўз майдонида ўйнайди. Рақиб Гонконгнинг "Ли Ман" клуби бўлади.

Рўзиқул Бердиев шогирдлари бу ўйинда ҳам ғолиб бўлишса, ОФК кубоги финалига чиқишади. Финалга Ғарб минтақасидаги тўртта клубдан бири чиқади.


ҒАРБИЙ МИНТАҚА ФИНАЛИ
"Ал Муҳаррақ" - "Ал Аҳад" ғолиби - "Ал Кувайт" - "Ал Салт" ғолиби

ИНТЕР ЗОНАЛ ЯРИМ ФИНАЛ
"Насаф" - "Аҳал" ғолиби - "Моҳун Баган" (Ҳиндистон)

ИНТЕР ЗОНАЛ ФИНАЛ
Интер зонал ярим финал ғолиби - "Ли Ман" (Гонгконг)

ОФК КУБОГИ-2021 ФИНАЛИ
Ғарбий минтақа финали ғолиби - Интер зонал финал ғолиби

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг