UZ

Сўнгги янгиликлар

09:37"Эртага Парижга!" Карлос Алькарас "Ролан Гаррос"да ўйнайди + ФОТО 0 09:16Хавьер Мендес Махачев - Порье жангига тахмин билдирди 0 08:55"Каламушларча ҳаракат". Макгрегор Хабибнинг қарзлари ҳақида кескин фикр билдирди 0 08:34Бугун Европа лигаси ғолиби аниқланади 0 08:13Бугун жаҳон чемпионатида тўрт дзюдочимизга мухлислик қиламиз, улар орасида Давлат Бобонов ҳам бор! 0 07:52"Реванш учун ғалабани Усикка беришди, бу пул масаласи" - Костя Цзю 0 07:31Macedonian Open. Фомин 5/2 ҳисобида олдинда бора туриб якунда ютқазди 0 19:58Бу қизиқ. "Сити" дарвозабони беш йилда иккита ўйинда майдонга тушди, лекин клуб уни қўйиб юбормайди 0 19:45Шарофиддин Болтабоев жаҳон чемпионатини кучли бешликда якунлади 0 19:37Теофимо Лопес июнь ойида камарини ҳимоя қилади + ПОСТЕР 0 19:16Хейни Гарсия билан жанг натижасини бекор қилдирмоқчи 0 18:55Ислам Махачевни жангга Хабиб Нурмагомедов тайёрлаяпти 0 18:34"Марсель" жамоасининг уч футболчиси ўққа тутилди 0 18:13Собиқ UFC жангчиси автоҳалокат оқибатида вафот этди 0 17:57Нигина Абдураимованинг "Ролан Гаррос" саралашидаги учрашувида мўъжиза рўй бермади 0

26 июл 12:26
Янгиликлар

Футбол

Бугун "Навбаҳор" ва "Пахтакор" ўз уйида, "Локомотив" сафарда ўйнайди

Бугун Ўзбекистон Суперлигасида 14-турнинг дастлабки учта учрашуви бўлиб ўтади.

НАВБАҲОР — ҚИЗИЛҚУМ
26 июль 2019 йил. Наманган. "Марказий" стадиони. 19:30 (Маҳалла ТВ LIVE)
Ҳакамлар
: Ҳасан Рўзиев, Султонмурод Улфатов, Бахтиёрхўжа Шавкатов, О. Тўйчибоев
Назоратчи: Бахтиёр Тоғаев
Комиссар: Рамиль Илясов

"Лочинлар"нинг чемпионатдаги мағлубиятсиз серияси 10та ўйинга етди (5 ғалаба, 5 дуранг). "Қизилқум" эса олти турдан буён ҳеч кимни юта олмаяпти (3 дуранг, 3 мағлубият).

Биринчи даврада Навоийдаги учрашувда “Навбаҳор” 2:1 ҳисобида иродали ғалабага эришганди.
Бу жамоалар шу кунгача бир-бири билан 39 марта ўйин ўтказган. 15та учрашувда "лочинлар" зафар қучишган бўлса 13та баҳсда навоийликлар ғолиб чиқишган. Қолган 11та ўйинда муроса кўчаси танланган. “Қизилқум” "Навбаҳор" майдонида атиги уч марта ғалаба қозонган.

СЎҒДИЁНА — ЛОКОМОТИВ
26 июль 2019 йил. Жиззах. "Сўғдиёна" стадиони. 20:00
Ҳакамлар:
Темур Тўхтасинов, Анвар Маражабов, Зиёдулла Абдураҳмонов, Р. Абдивоҳидов
Назоратчи: Бобур Ҳайдаров
Комиссар: Муҳаммадсодиқ Содиқоҳунов

"Сўғдиёна" ўз майдонида охирги 3та ўйинда ҳеч кимга ютқазгани йўқ (2 ғалаба, 1 дуранг). “Локомотив” эса сафардаги сўнгги учта учрашувда уч хил натида қайд этди (ғалаба, дуранг ва мағлубият).

Дастлабки давранинг сўнгги турида “Локомотив” ўз майдонида “Сўғдиёна”ни 2:0 ҳисобида таслим қилганди.

Ушбу клублар Ўзбекистон чемпионатида жами 23 марта ўзаро ҳисоб-китоб қилишган. 17 учрашувда "темирйўлчилар"нинг қўли баланд келган. Тўртта баҳсда дуранг қайд этилган. "Сўғдиёна" бу рақибни фақат икки марта мағлуб эта олган холос.

"Сўғдиёна" иккала ғалабани ҳам Жиззахда ўтган ўйинларда қўлга киритган. Сўнгги бор 2008 йилда “Локомотив” бу жамоага ютқазган экан. Шундан сўнг кетма-кет 16та ўзаро ўйинларда "Локо" умуман мағлуб бўлмай келмоқда.

ПАХТАКОР — ҚЎҚОН-1912
26 июль 2019 йил. Тошкент. "Пахтакор" стадиони. 20:00 (СПОРТ ТВ LIVE)
Ҳакамлар
: Шерзод Қосимов, Абдуҳамидилло Расулов, Жаҳонгир Саидов, А. Эргашев
Назоратчи: Ноил Лутфуллин
Комиссар: Диёр Имомхўжаев

"Пахтакор" бу мавсум биронта ўйинда ютқазмаган ягона клуб бўлиб турибди. "Қўқон-1912" охирги 8та ўйиннинг ҳеч бирида ғалаба қозона олмади (3 дуранг, 5 мағлубият).

Биринчи даврада Қўқонда бўлган баҳс драматик кўриниш олганди. Дастлаб “Қўқон-1912” ҳисобни очганди. Иккинчи тайм охирида “Пахтакор” иккита гол уриб иродали ғалабани қўлга киритган эди – 2:1.

Ўзаро ўйинларда устунлик "Пахтакор" томонида. "Шерлар" 27та ўйиннинг 15тасида ғолиб бўлишган. Беш бор "Қўқон-1912" зафар қучган. Яна 7та баҳсда ғолиб аниқланмаган.

"Қўқон-1912" сўнгги бор 2003 йилги мавсумда ушбу жамоани мағлуб этган экан. Шундан кейинги 9та учрашувнинг ҳеч бирида "Пахтакор" қўқонликларга мағлуб бўлмаган. “Пахтакор” ўз майдонида бу жамоага бир марта ютқазиб қўйган (1994 йил) ва бир марта дуранг ўйнаган (2018 йил). Қолган 11та учрашувда ғолиб бўлган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг