26 июл 09:12
Янгиликлар
Теннис
Бугун Нигина Вуханда мезбон теннисчига қарши кортга чиқади
Бугун мамлакатимизнинг биринчи ракеткаси Нигина Абдураимова Хитойнинг Вухан шаҳрида старт олган турнирдаги иштирокини бошлайди.
Мусобақанинг мукофот жамғармаси 50 минг АҚШ долларини ташкил этади. Ҳамюртимиз бугун илк давра учрашувида хитойлик Зиюэ Санга қарши кортга чиқади. Бу мезбон теннисчи асосий тўрга саралаш баҳслари орқали етиб келди.
Эслатиб ўтамиз, Нигина Абдураимова 17 июль куни Хитойнинг Кюжинг шаҳрида якунланган худди шундай тоифадаги турнирда муваффақиятли иштирок этиб, бош мукофотни қўлга киритганди.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар