UZ

Сўнгги янгиликлар

16:29Дунёнинг иккинчи ракеткаси "Ролан Гаррос"ни ўтказиб юбориши мумкин 0 16:08Дана Уайт сентябрь ойида мухлисларни катта воқелик кутиб турганини эълон қилди 0 15:47"Реал" Ла Лигада 34 йиллик рекордни янгилади 0 15:26Илия Топурия жанг қачон деган саволга жавоб берди 0 15:05Гилберт Бёрнс Рўзибоевни мағлуб этган Бакли билан жанг қилишга рози бўлди 0 14:44Дунёнинг бешинчи ракеткаси ҳам 1/4 финалга чиқди 0 14:23Goal АПЛда мавсумнинг энг яхши трансферлар рейтингини тузиб чиқди 0 14:02Адҳам Икрамов жаҳон чемпионатига йўл олаётган дзюдочиларимизга оқ фотиҳа берди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 13:41Стефанос Циципас Рим "Мастерс" 1/4 финалида 0 13:20Хорижий нашр UFC'да порлаши кутилган жангчилар рўйхатини эълон қилди. Ундан Нурсултон Рўзибоев ҳам ўрин олган 0 12:59"Боруссия" — "Реал" учрашувини бошқарадиган ҳакам маълум 0 12:38Расман: Чемпион Леон Эдвардснинг жанги тасдиқланди 0 12:17Ига Свёнтек Рим WTA 1000 турнирининг илк 1/2 финалчиси 0 11:56Бугун Дўсматов, Холдаров ва Музаффаров Хабаровскда рингга кўтарилади 0 11:35Ортеганинг сейви Гвардиолани йиқилишга мажбур қилди + ФОТО 0

23 дек 09:28
Янгиликлар

Шахмат

Бугун Нодирбек Абдусатторов пешқадамлик қилаётган турнирда ғолиб аниқланади

Озарбайжон пойтахти Баку шаҳрида шахмат бўйича нуфузли халқаро турнир давом этмоқда.

Вугар Гашимов хотирасига бағишлаб ўтказилаётган анъанавий мусобақада дунёнинг номдор 10 гроссмейстери қаторида рапид бўйича амалдаги жаҳон чемпиони, Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси ғолиби Нодирбек Абдусатторов ҳам бош соврин учун дона суряпти.

Бугун Fairmont Baku меҳмонхонасида ўтаётган мусобақанинг сўнгги куни бўлиб, блиц йўналишида ғолиб ва совриндорлар номи аниқланади. Кеча блиц, яъни тезкор шахмат йўналишида 9 та тур учрашувлари ўтказилди. Нодирбек 9 партиянинг 6 тасида ғалаба қозониб, 3 тасида мағлубиятга учради. 

Бугун ўтказиладиган сўнгги учрашувлар олдидан ҳамюртимиз 20 очкога эга ва энг яқин таъқибчисини 3,5 очкога ортда қолдирмоқда. Абдусатторов ушбу мусобақанинг рапид йўналишида ғолибликни қўлга киритиб улгурганди. 

Кеча ўтказилган 9 тур натижалари.

10-тур

Гадимбейли – Мамедов 0:1

Ван Хао – Мамедъяров 0:1

Шенкленд – Сулейманли 1:0

Нодирбек Абдусатторов – Вальехо 1:0

Раппорт – Гукеш 1:0


11-тур

Мамедъяров - Шенкленд 0:1

Вальехо - Раппорт 0:1

Сулейманли - Нодирбек Абдусатторов 0:1

Мамедов - Гукеш 0,5:0,5

Гадимбейли - Ван Хао 0:1


12-тур

Шенкленд - Гадимбейли 0,5:0,5

Гукеш - Вальехо 0:1

Нодирбек Абдусатторов - Мамедъяров 0:1

Ван Хао - Мамедов 0,5:0,5

Раппорт - Сулейманли 1:0


13-тур

Сулейманли - Гукеш 1:0

Ван Хао - Шенкленд 0:1

Гадимбейли - Нодирбек Абдусатторов 0:1

Мамедов - Вальехо 0:1

Мамедъяров - Раппорт 1:0


14-тур

Раппорт - Гадимбейли 1:0

Шенкленд - Мамедов 1:0

Нодирбек Абдусатторов - Ван Хао 1:0

Вальехо - Сулейманли 0:1

Гукеш - Мамедъяров 0:1


15-тур

Гадимбейли - Гукеш 1:0

Мамедъяров - Вальехо 1:0

Шенкленд - Нодирбек Абдусатторов 1:0

Мамедов - Сулейманли 0,5:0,5

Ван Хао - Раппорт 1:0


16-тур

Раппорт - Шенкленд 0:1

Сулейманли - Мамедъяров 0:1

Нодирбек Абдусатторов - Мамедов 1:0

Вальехо - Гадимбейли 1:0

Гукеш - Ван Хао 0,5:0,5


17-тур

Гадимбейли - Сулейманли 1:0

Мамедов - Мамедъяров 0,5:0,5

Нодирбек Абдусатторов - Раппорт 0:1

Ван Хао - Вальехо 0,5:0,5

Шенкленд - Гукеш 0:1


18-тур

Сулейманли - Ван Хао 0,5:0,5

Раппорт - Мамедов 1:0

Гукеш - Нодирбек Абдусатторов 0:1

Вальехо - Шенкленд 1:0

Мамедъяров - Гадимбейли 0,5:0,5


Бугун ҳам 9 тур учрашувлари ўтказилади. Нодирбек Абдусатторов 19-турда қора доналарда испаниялик Франсиско Вальехога қарши баҳс олиб боради.  

19-тур

Мамедов - Гадимбейли

Мамедъяров - Ван Хао

Сулейманли - Шенкленд

Вальехо - Нодирбек Абдусатторов

Гукеш - Раппорт 

Турнир жадвалидаги ҳолат: Нодирбек Абдусатторов – 20 очко, Вальехо - 16,5, Мамедъяров, Мамедов - по 15, Раппорт, Ван Хао - по 14, Шенкленд - 12,5, Гадимбейли - 10, Сулейманли, Гукеш - 9.

Маълумот учун, Вугар Гашимов хотира турнири 2014 йилдан бери ўтказиб келинади. Илк мусобақа Вугар Гашимов туғилган Шамкирда ўтказилган. Амалдаги жаҳон тожи соҳиби Магнус Карлсен тўрт маротаба (2014, 2015, 2018, 2019) мусобақа ғолиби бўлди. Озарбайжонлик Шахрияр Мамедъяров икки бор (2016, 2017) чемпионлик шоҳсупасига кўтарилган. Америкалик Фабиано Каруана амалдаги (2021) чемпион ҳисобланади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг