UZ

Сўнгги янгиликлар

14:39Мураббий: "Порье Махачевни мағлуб эта олади" 0 14:17Тайсон ва Пол илк бор юзма-юз келди (ВИДЕО) 0 13:53"Реал" етакчиси МЛС клубларидан таклиф олди 0 13:30Флойд Мэйвезер яна жанг қилади. Рақиб ва жанг санаси маълум 0 13:09Хабибнинг жамоадоши солиқ борасидаги қарздорлик ҳақидаги хабарга изоҳ берди 0 12:45Дана Уайт Жон Жонснинг рақиби ўзгармаслигини тасдиқлади 0 12:23Бугун Суперлига 7-туридан ўрин олган сўнгги учрашув бўлиб ўтади 0 12:02Мария Саккари учун Рим "таътиллари" якунланди 0 11:41Макгрегор - Чендлер жанги ўтказилмай туриб, даромад бўйича UFC рекордини янгилади 0 11:20Бироз аввал Хабаровскда бокс бўйича нуфузли халқаро турнир старт олди 0 10:59БАА Про лигаси. Эркинов пенальти ишлаган ўйинда "Ал Ваҳда" йирик ғалабани қўлга киритди 0 10:38Рим WTA 1000. Соболенко Свитолинани мағлуб этди 0 10:17Ислам Махачев Белал Муҳаммад билан бирга машғулот ўтказяпти + ФОТО 0 09:56Фьюри — Усик жанги рефериси маълум 0 09:35Ўзбекистон U-14 терма жамоаси "Ривожланиш кубоги" чемпиони! 0

29 окт 09:49
Янгиликлар

Шахмат

Бугун Нодирбек Абдусатторов Рейкьявикда финал учун ўйнайди

Исландиянинг Рейкьявик шаҳрида шахмат бўйича нуфузли "World Fischer Random Chess Championship 2022" мусобақаси давом этмоқда.

Мукофот жамғармаси 400 000 АҚШ долларини ташкил этувчи ушбу турнирда ёш гроссмейстеримиз Нодирбек Абдусатторов ҳам муваффақиятли дона суряпти. Ҳамбртимиз гуруҳ босқичини энг кўп очко билан якунлаб, ўз гуруҳи ғолиби сифатида ярим финалга йўл олганди. 

Бугун бир кунлик танаффусдан сўнг 1/2 финал учрашувлари ўтказилади. Абдусатторов А гуруҳи ғолиби сифатида Б квартетида иккинчи ўринни эгаллаган америкалик Хикару Накамурага қарши баҳс олиб боради. Ярим финал 4 партиядан иборат бўлиб, очколар тенг келиб қолган ҳолатда ҳал қилувчи армагеддон-партияга мурожаат қилинади. 

Иккинчи ярим финал жуфтлигида амалдаги жаҳон тожи соҳиби, норвегиялик Магнус Карлсен турнирда ФИДЕ байроғи остида ўйнаётган россиялик Ян Непомняшийга қарши дона суради. Иккала 1/2 финал учрашуви ҳам бизнинг вақт билан соат 20:00да бошланади. 

Маълумот учун, турнир ғолиби 150 минг АҚШ долларини қўлга киритади. Иккинчи ўрин эгаси 85 минг, 3-ўрин соҳиби 55 минг, 4-ўрин билан кифояланган шахматчи 40 минг АҚШ доллари билан тақдирланади.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

   
29 окт 15:35:21
ТЕМУРБЕК
Омад ёр бўлсин Нодирбекга
   
29 окт 14:42:32
Kaka1994
minimum 40 000 $ naqdmi hozir?
   
29 окт 12:33:45
лазизбек темиров
Ёки Фишер шахмати бўйича жаҳон чемпионати.
   
29 окт 11:04:27
Fahritdin Tashkenbaev
Бу сизлар ёзгандай оддий мусобака эмас, Chess 960 буйича жахон чемпионати!!!
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг