UZ

Сўнгги янгиликлар

19:27Тошкентдаги лицензион турнирда Париж-2024 йўлланмалари эронлик спортчиларники бўлди 0 19:06«Гилберт Бёрнс билан ҳали «гаплашамиз» - Нурсултон Рўзибоев 0 18:45Гаттузо Саудия Арабистони жамоасини бошқариши мумкин 0 18:24Эронда спорт тадбирлари бекор қилинди 0 18:01Нурсултон Рўзибоев: «Битта ғалабадан кейин Баклига «вызов» ташлайман 0 17:38Александр Зверев Борис Беккердан ўтиб кетди 0 17:17"Жирона" "Ливерпуль" юлдузини сафига қўшиб олмоқчи 0 16:55Нурсултон Рўзибоев: «Ўзимнинг хатом билан рақиб курашга кирди» 0 16:32"Фьюри тўққизинчи раундда туриб бера олганидан ҳайрон қолдим" - Кличко 0 16:10Нурсултон Рўзибоев нима учун қисқа вақт орасида жангни қабул қилганини айтди 0 15:47Forbes. Роналду – энг сердаромад спортчи, Месси эса... 0 15:24Тайсон Фьюри Александр Усикка ноодатий таклиф берди 0 15:01Дмирий Бивол Саудия Арабистонига етиб борди 0 14:19Мухлислар ташрифи бўйича жорий мавсум рекорди Наманганда янгиланди 0 14:11UFC Нурсултонга: "Тезроқ жароҳатни тузат. Сен учун режамиз бор" 0

15 июл 14:47
Янгиликлар

Бокс/ММА

Бугун Одилжон Аслонов россиялик боксчига қарши рингга кўтарилади

Бугун Россиянинг Оренбург шаҳрида "Ғалаба кубоги" Бутунроссия турнирнинг тўртинчи босқичи доирасида суперфинал ва учинчи ўрин учун баҳслар бўлиб ўтади.

Финалда "Кама" ва "Ленинград" жамоалари тўқнаш келади. Бронза учун эса "Москва" ҳамда "Кавказ" жамоалари курашади. Турнир профессионал бокс форматида 5 та вазн тоифасида (-58 кг, -65 кг, -73 кг, -80 кг, 86 кг) ўтказилади. Жанглар ҳар бири уч дақиқадан тўрт раунд давом этади. 

Эътиборлиси, ҳамюртимиз Одилжон Аслонов финалда жанг қиладиган "Кама" жамоаси таркибида рингга чиқади. Қуйида совринли ўринлар учун курашадиган жуфтликлар билан танишишинг.


КАМА" (Волга федерал округи боксчилари) - "ЛEНИНГРАД": 

-58 кг. Руслан Белоусов (Саранск) - Всеволод Шумков; 

-65 кг. Габил Мамедов (Оренбург) - Иля Попов; 

-73 кг. Дмитрий Дводненко (Оренбург) - Павел Сосулин; 

-80 кг. Одилжон Аслонов (Ўзбекистон) – Дмитрий Карманов (Хабаровск); 

86 кг. Абубакар-Салаҳ Мутселханов (Оренбург) - Андрей Тюфяков.


 "МОСКВА" - "КАВКАЗ" (Шимолий Кавказ федерал округи): 

-58 кг. Данила Шутов - Жаброил Ирезиев (Чеченистон Республикаси); 

-65 кг. Руслан Канунников -Усман Магомадов (Чеченистон Республикаси); 

-73 кг. Шахобжон Шукуров - Чеерав Ашалаев (Доғистон Республикаси);

-80 кг. Абдулкадир Гаджиев - Бешто Шавлаев (Чеченистон Республикаси);

86 кг. Евгений Земляков - Тамерлан Тургунов (Қрим Республикаси).

"Ғалаба кубоги"нинг мукофот жамғармаси 7,5 миллион рублни ташкил қилади. Ғалаба учун жамоа уч миллион рубль, иккинчи ўрин учун икки миллион, учинчи ўрин учун бир миллион рубль олади. Шу билан бирга, ҳар бир ғалаба учун боксчилар 30 минг рублдан пул мукофотига эга бўлишади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг