15 июл 11:38
Янгиликлар
Теннис
Бугун Оқгул Бурсада финал чиптасини учун кортга чиқади
Тажрибали теннисчимиз Оқгул Омонмуродова Туркиянинг Бурса шаҳрида ўтказилаётган соврин жамғармаси 50 минг АҚШ долларидан иборат турнирнинг яккалик баҳсларидаги иштирокини иккинчи даврада якунлаган эди.
Шундай
бўлсада, ҳамюртимиз турнирнинг жуфтликлар баҳсидаги иштирокини муваффақиятли
давом эттирмоқда. Россиялик Натела Жаламидзе билан жуфтлик ҳосил қилган
теннисчимиз бугун финал чиптаси учун кортга чиқади.
Оқгул ва Нателанинг ярим финалдаги рақибалари – турнирнинг иккинчи ракеткалари македониялик Лина Гёрческа ҳамда украиналик Валерия Страхова бўлади.
Эслатиб ўтамиз, Омонмуродова ва Жаламидзе мусобақанинг чорак финалида турнирнин тўртинчи рақамли жуфтлиги – россиялик теннисчилар Полина Монова ҳамда Яна Сизикова ҳамкорлигидан 7:5, 5:7, тай-брекда 10:7 ҳисобида устун келишган эди.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар