15 дек 11:51
Янгиликлар
Бокс/ММА
Бугун ўзбекистонлик Ҳасанхон Баратов Россияда кикбоксинг жангини ўтказади
Бугун Россиянинг Екатеринбург шаҳрида ММА ва кикбоксинг бўйича RCC 17 турнири ўтказилади.
Аҳамиятлиси, турнир доирасида оғир вазн тоифасида ўзбекистонлик аралаш якка кураш устаси Ҳасанхон Баратов (9-3-0) россиялик Сергей Веселкин (14-3-0) билан жанг қилади. Жанг кикбоксинг қоидалари асосида ўтказилади.
Кеча жангчилар вазн ўлчаш маросимида иштирок этди. Унда Ҳасанхон Баратов 109,25 кг, Сергей Веселкин эса 113,10 кг тош босди.
Маълумот ўрнида, турнир Тошкент вақти билан 17:00 да старт олади. Жанглар Россиянинг "Удар" телеканали орқали намойиш этилиши режалаштирилган.
Мусобақанинг тўлиқ карди билан танишинг:
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар