UZ

Сўнгги янгиликлар

08:59Афсонавий Жозе Альдо узоқ танаффусдан сўнг UFC'да жанг қилди 0 08:47UFC 301. Богдан Гусковга ўхшайдиган Энтони Смит муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 08:26Ҳумоюн Султонов Осиек турнирида 1/2 финал баҳсини ўтказди 0 08:05Goygol Cadet European Cup турнирининг илк кунидаёқ 2 та медаль қўлга киритдик, 1 таси олтин! 0 07:44"Реал" — Испания чемпионати ғолиби! 0 07:23Mutua Madrid Open турнирининг чемпиони аниқланди 0 07:02Жасур Алижонов Маҳмуд Мурадовнинг UFC'дан кетгaнига муносабат билдирди 0 19:03Муҳаммад Жумаев Душанбе "Катта дубулға" турнирида бронза медалини қўлга киритди 0 18:52АПЛда "Олтин қўлқоп" кимга насиб этиши маълум бўлди 0 18:30Мана сизга «театр!» Гарсия Хейнини допинг эвазига таслим этдими?! (Мутолаа учун) 0 18:05Федор Емельяненко ҳам ўзини боксда синаб кўрмоқчи 0 17:40Дмитрий Бивол Саудия Арабистонида бошқа рақибга қарши жанг қилади 0 17:17Ройсга МЛС клублари қизиқиш билдирмоқда, аммо... 0 16:45Яна бир ҳамюртимиз Octagon 58 турнирида жанг қиладиган бўлди 0 16:16Гулруҳбегим Тоҳиржонова Ўзбекистон тарихида Халқаро уста мақомини қўлга киритган илк аёл шахматчига айланди 1

11 сен 19:09
Янгиликлар

Дзюдо

Бугун Ўзбекистоннинг энг совриндор спортчиси Ришод Собиров таваллуд топган кун!

Бугун Ўзбекистон дзюдочи ва спорти тарихидан жой олишга муваффақ бўлган, Олимпия ўйинларининг уч карра бронза медали совриндори, икки карра жаҳон чемпиони, Осиё чемпиони, "Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи", "Ўзбекистон ифтиҳори" фаҳрий унвони соҳиби, "Эл-юрт ҳурмати" ордени эгаси Ришод Собиров ўз таваллуд айёмини нишонлаяпти.

Ришод Рашидович Собиров 1986 йилнинг 11 сентябрида Бухоро вилоятининг Жондор тумани, Бурбоғи қишлоғида туғилган. Дзюдо билан 11 ёшида Рустам Тўраев қўл остида шуғулланишни бошлаган. Халқаро мусобақаларга Фурқат Солиев ва Борис Григорьев каби мураббийлар қўл остида тайёргарлик кўрган ҳамда иштирок этган.

Ришод илк халқаро миқёсдаги совринини 2006 йилда қўлга киритган. Ўшанда қаҳрамонимиз Хитой Тайпейида бўлиб ўтган ёшар ўртасидаги Осиё чемпионатида биринчи ўринни эгаллаганди. Орадан бир йил ўтиб эса у катталар ўртасидаги Осиё чемпионатида финалгача етиб борган ва иккинчи ўрин эгасига айланган.

2008 йилда Ўзбекистон чемпионига айланган спортчи мамлакат терма жамоаси таркибидан ҳам жой олади ва Олимпиадага йўлланмани қўлга киритади. Пекинда бўлиб ўтган Олимпия ўйинларида 60 кг гача бўлган вазн тоифасида у бронза медали соҳибига айланган.

2010 йилда эса Ришод Собиров Токиода бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида ғолибликни қўлга киритади. Орадан бир йил ўтиб, Парижда ушбу муваффақиятини яна такрорлайди.

2012 йили Лондонда бўлиб ўтган Олимпиадада дзюдочи ярим финалгача етиб борган. Бироқ, якунда яна бронза медали билан кифояланишга мажбур бўлган.

2016 йили Бразилияда бўлиб ўтган Рио Олимпиадасида спортчи яна бронза медалини қўлга киритган ва учта олимпиадада медаль қўлга киритган кам сонли дзюдочилардан бирига айланиб олади.

Профессионал спортдаги фаолиятини якунлаганидан сўнг Тошкентда Ришод Собировнинг дзюдо мактаби очилди. "Динамо" спорт мажмуасида фаолият юритаётган дзюдо мактабида янги Ришод Собировлар камол топмоқда. 

Фурсатдан фойдаланиб, Ришод Собировни бугунги унутилмас кун муносабати билан чин қалбдан муборакбод этамиз.  

Совринлари:

Олимпиада: 3 та бронза

Жаҳон чемпионати: 2 та олтин, 1 та бронза

Жаҳон кубоги/Гран-При/Катта Дубулға: 10 та олтин, 4 та кумуш, 1 та бронза

Осиё чемпионати: 1 та олтин, 1 та кумуш, 2 та бронза

Ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати: 1 та олтин

Бухоро давлат университетини тамомлаган.

Ҳарбий хизматчи

Мукофотлари:

Халқаро тоифадаги спорт устаси (2003)

"Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи" фаҳрий унвони (2008)

"Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигига 20 йил" эсдалик нишони соҳиби (2011)

"Ўзбекистон ифтиҳори" фаҳрий унвони соҳиби (2012)

"Эл-юрт ҳурмати" ордени соҳиби (2016)

Рейтинг: +1   

Фикрлар

   
12 сен 00:10:53
SHaxrihon
Муборак булсин.
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг