UZ

Сўнгги янгиликлар

09:56Фьюри — Усик жанги рефериси маълум 0 09:35Ўзбекистон U-14 терма жамоаси "Ривожланиш кубоги" чемпиони! 0 09:14Жаҳон чемпионатида муваффақиятли қатнашган пара каноэчиларимиз тантанали кутиб олинди 0 08:53Рим "Мастерс". Амалдаги чемпион иродали ғалабага эришди 0 08:32Байдарка ва каноэчиларимиз Туябўғизда тайёргарликни давом эттиришмоқда 0 08:11Ўзбекистон ОТЖ Тошкентда яна бир Олимпиада йўлланмаси соҳибига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказади 0 07:50Нурсултон Рўзибоевнинг жанги хорижий телеканал томонидан эътироф этилди 0 07:29Фьюри ва Усикнинг жангдан қанча пул ишлаб олишлари маълум бўлди 0 07:08Самбо. Осиё-Океания чемпионатининг илк кунида медаллар шодаси 0 19:27Эрик тен Хаг "МЮ"нинг ривожланишига нима тўсқинлик қилаётганини айтди 0 19:06Жервонта Дэвис Ломаченкога қарши жанг қилмоқчи 0 18:45Хоакин Бакли асосий мақсади Нурсултон Рўзибоевни нокаут қилиш бўлганини айтди 0 18:24Боб Арум Ломаченконинг навбатдаги жанги ҳақида гапирди 0 18:03"Лейпциг" ҳужумчиси "Милан"га ўтишга рози 0 17:42Элина Свитолинанинг Римдаги юриши давом этади 0

20 дек 09:52
Янгиликлар

Шахмат

Бугун пешқадам Абдусатторов энг яқин таъқибчиси билан тўқнаш келади

Озарбайжон пойтахти Баку шаҳрида шахмат бўйича нуфузли халқаро турнир давом этмоқда.

Вугар Гашимов хотирасига бағишлаб ўтказилаётган анъанавий мусобақада дунёнинг номдор 10 гроссмейстерлари қаторида рапид бўйича амалдаги жаҳон чемпиони, Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси ғолиби Нодирбек Абдусатторов ҳам бош соврин учун дона суряпти.

Fairmont Baku меҳмонхонасида ўтаётган мусобақанинг иккинчи кунги баҳсларидан сўнг ҳамюртимиз ҳамон якка пешқадам бўлиб турибди. Нодирбек ўтказилган 6 партиянинг 4 тасида ғалаба, 2 тасида дуранг натижа қайд этиб, 10 очко билан карвонбошиликни давом эттиряпти. 

Бугун Абдусатторов 7-турда энг яқин таъқибчиси озарбайжонлик Рауф Маммедовга қарши оқ доналар билан ўйнайди. Мамедов 9 очко билан иккинчи ўринни эгаллаб турибди. Хитойлик Ван Хао 8 очко билан кучли учликка якун ясаган.  


Ҳамюртимиз иштирокидаги бугунги ўйинлар:

7-тур. Нодирбек Абдусатторов - Рауф Мамедов (Озарбайжон)

8-тур. Нодирбек Абдусатторов - Ричард Паппорт (Руминия)

9-тур. Гукеш (Ҳиндистон) - Нодирбек Абдусатторов

Турнир жадвалидаги ҳолат: Нодирбек Абдусатторов – 10 очко, Мамедов - 9, Ван Хао - 8, Вальехо – 7, Раппорт, Мамедъяров, Гадимбейли, Гукеш – 5, Шенкленд - 4, Сулейманли – 2.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг