26 ноя 14:19
Янгиликлар
Бокс/ММА
Бугун Қаршида Биринчи Президентимиз хотирасига бағишланган профессионал бокс кечаси ўтказилади
Бугун Қарши шаҳрида Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов хотираси учун профессионал бокс кечаси ташкил этилади.
Оқшомдан бир неча жанглар ўрин олган бўлиб, унда юртимиз чарм қўлқоп усталаридан ташқари, Россия, Қозоғистон, Грузия, Туркманистондан боксчилар рингга кўтарилишади.
Бугунги бокс кечасидан жами 7та жанг ўрин олган бўлиб, улардан 2тасини чемпионлик камари учун кечади. Ўн раундга мўлжалланган жангларнинг бирида Мансур Абдумаматов ва Жамшид Нажмиддинов ўзаро рингга чиқишади.
Иккинчи чемпионлик жангида яна бир ҳамюртимиз, қаршилик Феруз Йўлдошев грузиялик боксчи билан муносабатларига ойдинлик киритиб олади. Иккала жанг ҳам Осиё чемпионлик камари учун кечади.
Бугунги профессионал бокс оқшоми 18.00да Қарши шаҳридаги “Геолог” стадионига қарашли аренада бошланади.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар