UZ

Сўнгги янгиликлар

20:59Ўзбекистон делегацияси Париж-2024 учун яна бир йўлланмани қўлга киритди! 0 20:10Леннокс Льюис: "Усик уруш орқали рингга келди" 0 19:47Хамес "Бока Хуниорс"га ўтиши мумкин 0 19:25"Рингга чиқаётганимда бокс ҳақида ўйламайман, дуо қиламан" - Усик 0 19:02Олимпиада Парижга қанча даромад олиб келиши ҳисоблаб чиқилди 0 18:41"Агар Фьюрининг ўз ҳакамлари бўлмаса, у ютқазади" - Форман 0 18:20Рэшфорд "Манчестер Юнайтед" сафидаги 400-ўйинини ўтказди 0 17:59Холифилд Тайсон билан жанг қиладиган Полга маслаҳат берди 0 17:46Таэквондочиларимиз Осиё чемпионатининг илк кунини бронза медали билан якунлади 0 17:38"Ролан Гаррос". Рафаэль Надаль келаси ҳафта Парижга етиб боради 0 17:1717 май куни Баҳодир, Ҳасанбой, Абдумалик ва яна 8 нафар боксчимиз Россияда рингга кўтарилади 0 16:55Аллегри Италия Кубоги тарихига кирди 0 16:32Осиё бокс конфедерацияси Баҳодир Жалоловга эътибор қаратди 0 16:10Тошкентда спорт гимнастикаси бўйича лицензион турнир бошланди 0 15:48Хабаровск. Тўрт нафар боксчимизнинг барчасида ғалаба 0

15 мар 12:38
Янгиликлар

Футбол

Бугун "Қизилқум" Қўқонда меҳмон, "Пахтакор" "Машъал" билан ўйнайди

Теглар :  ПахтакорМашъал
Бугун Суперлиганинг 2-туридан ўрин олган навбатдаги икки учрашув бўлиб ўтади.

Coca Cola Суперлига, 2-тур

ҚЎҚОН-1912 – ҚИЗИЛҚУМ
15 март 2021 йил. Қўқон. "Марказий" стадиони. 16:15
Ҳакамлар:
Раҳимбек Каримов, Александр Сидоров, Далер Тиллоев, Алишер Тўхтасинов
Назоратчи: Олег Дачев
Комиссар: Шерзод Ражабов

Бу жамоалар шу пайтга қадар чемпионат доирасида 20 марта тўқнаш келишган. Ўйинларнинг 7 тасида қўқонликлар зафар қучишган, 12та баҳсда навоийликларнинг қўли баланд келган. Битта учрашувда дуранг натижа қайд этилган.

Тўплар нисбати – 35-23, “Қизилқум” фойдасига. Ўзаро ўйинларда “Қўқон-1912” 22 очкони қўлга киритган. “Қизилқум”нинг очкоси 37 тани ташкил этади.

"Қўқон-1912" охирги уч мавсум ўз майдонида бу рақибни 3 марта мағлуб этган.


ПАХТАКОР – МАШЪАЛ
15 март 2021 йил. Тошкент. "Пахтакор" стадиони. 18:30
Ҳакамлар:
Акобирхўжа Шукуруллаев, Бектурсин Канназаров, Жалғасбай Сарсенов, Достон Раҳмонов
Назоратчи: Бахтиёр Тоғаев
Комиссар: Рамиль Ильясов

Бу жамоалар чемпионат баҳсларида 36 баҳсда тўқнаш келишган. Уларнинг 25тасида "Пахтакор", 5тасида "Машъал" ютуққа эришган. 6 ўйин дуранг билан якунланган. "Шерлар" рақиб дарвозасини 72 бор ишғол қилган бўлсалар, муборакликлар 25 гол уришган.

Тошкентда кечган 18 беллашувнинг 16тасида "Пахтакор" муваффақият қозонган. Биттадан ўйинда дуранг ва рақиб ғалабаси кузатилган. Ўз майдонидаги ўйинларда "Пахтакор" 10 марта "Машъал" устидан йирик ютуққа эришган. Охирги марта Муборак клуби Тошкентда 2007 йил очкони қўлга киритган. Ўшанда баҳс 3:3 ҳисобида якунланган. Тошкентдаги сўнгги 10 тўқнашувда "Пахтакор" кетма-кет зафар қучган. Ўтган йили "Шерлар" 3:0 ҳисобида устун келишган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг