UZ

Сўнгги янгиликлар

19:40Ўзбекистонлик ҳакамлар жамоаси ОЧЛ ҳал қилувчи финал баҳсини бошқаради 0 19:19Арман Царукян Хабиб ва Махачевни солиштирди 0 18:58"Тайсон учун бу жанг хавфли бўлади" - Оскар де ла Хойя 0 18:37"Чемпионга ўхша". Волкановски Топурияга мурожаат қилди 0 18:15Тухель ЕЧЛда ғолиб бўлган тақдирда ҳам клубдан кетиши аниқ 0 17:52Диёра Келдиёрова: “Бор эътиборим Париж-2024 медалига қаратилган” 0 17:27UFC Машрабжон Рўзибоевга жанг таклиф қилган 0 17:04Ажойиб! Бадиий гимнастикачиларимиз гуруҳ машқида Париж-2024 йўлланмасини қўлга киритишди 0 16:48"Реал" ярим ҳимоячиси Саудия Арабистонидан тушган таклифни рад этди 0 16:25Жозе Альдо нима учун ММАдаги фаолиятини тиклагани сабабини айтди 0 16:18Душанбе "Катта Дубулға" турнирига қуръа ташланди 0 16:02Париж-2024: Россиялик волонтёрлар учун аккредитацияга рад жавоби берилди 0 15:41Чарльз Оливейра Жастин Гэтжи билан эҳтимолий жанг ҳақида гапирди 0 15:20Тимур Кападзе Японияга қарши кечадиган финал учрашуви олдиндан нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани) 0 14:56Шахмат бўйича Ўзбекистон Олий лигаси якунланди: 15 минг доллар кимга насиб қилди? 0

03 июл 14:47
Янгиликлар

Кикбоксинг

Бугун рингга чиқувчи 4 та жуфтлик ҳақида батафсил маълумот

Хабар берганимиздек, бугун пойтахтимиздаги "Юнусобод" спорт мажмуасида профессионал кикбоксинг бўйича Uzbekistan Open 2 турнири бўлиб ўтади.

Кеча кечқурун бугунги профессионал кикбоксинг жанглари олдидан "International" меҳмонхонасида расмий тарозидан ўтиш ва кўз уриштириш маросими ўтказилди. Барча тўрт жуфтлик жангчилари белгиланган вазн меъёрини бажаришди. 

Бугунги проф жанг жуфтликлари:

Муродбек Азимов (Ўзбекистон) - Иван Бертич (Хорватия)

Профессионал кикбоксинг жангларида тўртта жуфтлик ўзаро рингга кўтарилади. Марказий жангда ҳамюртимиз Муродбек Азимов хорватиялик Иван Бертичга қарши баҳс олиб боради. Загреб шаҳрида туғилган 21 ёшли Бертич муайтай бўйича жаҳон ва Европа чемпиони, кикбоксингнинг К-1 йўналишида жаҳон чемпиони ҳисобланади. Лақаби - Скорпион! "Скорпион" клуби номидан ўз жангларини ўтказиб келмоқда. Мураббийи - Марио Косар. Бугун у профессионал кикбоксингда дебют жангини ўтказади.

"Тилла бола" номи остида ўз жангларини ўтказиб келаётган 32 ёшли андижонлик спортчи профессионаллар ўртасида кикбоксингнинг К-1 йўналишида Осиё чемпиони. Шу йил Туркияда ўтказилган WAKO Лоу-кик йўналишида жаҳон чемпионлигини қўлга киритган. Бокс ва кикбоксинг бўйича халқаро тоифадаги спорт устаси. Унинг проф рекорди: 10 ғалаба, 2 мағлубият.

Ҳусанхон Баратов (Ўзбекистон) - Меҳмет Ўзер (Туркия)

Меҳмет Ўзер 1982 йил Измир шаҳрида дунёга келган. 39 ёшли Меҳмет 105 кг вазн, 182 сантиметр бўйга эга. Мураббийи - Нури Байрак. У кикбоксинг, муайтай ва у-шу бўйича 3 карра Европа чемпиони, Жаҳон чемпиони ҳисобланади. Халқаро тоифадаги спорт устаси. Mountain 01 (Тоғ 01) лақаби остида рингга чиқади. Профессионал рекорди: 26 ғалаба, 11 мағлубият. 

Ҳусанхон Баратов 1992 йил Тошкент шаҳрида туғилган. Кикбоксинг бўйича халқаро тоифадаги спорт устаси. Қўл жанги ва ММАда бир неча бор халқаро мусобақалар ғолиб ҳамда совриндори бўлган. 2021 йил Италияда ўтказилган жаҳон чемпионатида совриндор, Венгриядаги Жаҳон кубогида эса ғолибликка эришган. Мураббийи - Ойбек Нарметов. WAKO PRO клуби аъзоси. Профессионал рекорди: 16 ғалаба, 3 мағлубият.     

Темурбек Холматов (Ўзбекистон) - Абдуллоҳ Мандо (Миср)

Абдуллоҳ Мандо ҳақида маълумотлар нисбатан камроқ. У Мисрда дунёга келган. Кикбоксинг бўйича халқаро тоифадаги спорт устаси. Мураббийи - Муҳаммад Собиҳ. Мисрнинг EMA TEAM кикбоксинг жамоаси аъзоси. Бўйи 180 см, вазни 76 кг. Фаолияти давомида 37 та жанг ўтказган бўлиб, 32 ғалаба, 5 мағлубият қайд этган. Рақибларини 20 та жангда нокаутга учратган. 

Темурбек Холматов бугун кўк бурчакда ҳаракат қилади. У 1994 йил Андижонда дунёга келган. Кикбоксинг бўйича Жаҳон кубоги ғолиби. Қўл жанги бўйича профессионаллар ўртасида Ўзбекистон чемпиони. Мураббийлари - Ойбек Нарметов, Мурод Азимов. WAKO PRO клуби аъзоси. Профессионал рекорди: 13 ғалаба, 3 мағлубият. Бўйи 190 см, вазни 76 кг.        

Гулжаҳон Норматова (Ўзбекистон) - Мария Белкина (Украина)  

Мария-Катерина Белкина 1992 йил Украина пойтахти Киев шаҳрида туғилган. Кикбоксинг бўйича халқаро тоифадаги спорт устаси. Бир неча карра Украина чемпиони. 2021 йилги жаҳон чемпионати совриндори. Жаҳон кубоги ва Европа чемпионати совриндори бўлган. Бўйи 165 см, вазни 55 кг. Мураббийи - Станислав Войтенко. Профессионал рекорди: 4 ғалаба, 2 мағлубият.         

Гулжаҳон Норматова 1999 йил Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳрида туғилган. Кикбоксинг бўйича спорт устаси. Қўл жанги бўйича эса халқаро тофадаги спорт устаси жаражасига эришган. Кикбоксинг ва қўл жанги бўйича Ўзбекистон чемпиони. 2020 йилги қўл жанги бўйича Жаҳон кубоги ғолибаси, 2021 йил эса жаҳон чемпиони бўлган. Мураббийлари - Ойбек Нарметов, Елдор Махсудов. Бўйи 159 см, вазни 55 кг. WAKO PRO клуби аъзоси. Профессионал рекорди: 2 ғалаба, 1 мағлубият.     

Маълумот учун, бугунги профессионал кикбоксинг оқшоми пойтахтимиздаги "Юнусобод" спорт мажмуасида соат 18:00да бошланади.  

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг