23 дек 11:35
Янгиликлар
Теннис
Бугун Сабина Анқарадаги турнир жуфтлигида бош мукофот учун ўйнайди
Туркиянинг Анқара шаҳрида давом этаётган теннис бўйича “Фьючерс” туркумига кирувчи турнир ўзининг ҳал қилувчи палласига кирди.
Соврин жамғармаси 50 000 АҚШ долларини ташкил қилувчи ушбу мусобақада ҳамюртимиз Сабина Шарипова ҳам муваффақиятли тарзда иштирок этяпти.
Бугун мамлакатимизнинг биринчи рақамли теннисчиси жуфтликлар мусобақасида бош мукофот учун кортга чиқади. Сабина россиялик Екатерина Яшина билан тандем хосил қилган.
Улар бугунги ҳал қилувчи финал учрашувида россиялик Анна Бинкова ҳамда беларуслик Лидия Марозова билан ҳисоб-китоб қилишади. Кеча Шарипова ва Яшина ярим финал баҳсида украиналик Алена Фомина ва грузиялик Екатерина Горгодзени 6:3, 7:6(4) ҳисобида мағлуб этишган эди.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар