21 авг 17:35
Янгиликлар
Теннис
Бугун Серенанинг 183 ҳафталик пешқадамлигига чек қўйилиши мумкин
Бугун германиялик теннис маликаси Ангелик Кербер дунёнинг биринчи рақамли теннисчисига айланиши мумкин.
Бунинг учун Кербер бугун АҚШнинг Цинцинатти шаҳрида
якунига етадиган нуфузли турнирнинг финал учрашувида чехиялик Каролина Плишковадан
устун келиши талаб этилади.
Маълумки, WTA рейтингини америкалик Серена Уильямс 183 ҳафтадан бери узилишларсиз бошқариб келяпти. Бу борадаги рекорд эса Штеффи Графга тегишли – 186 ҳафта.
Ҳавола :
Фикрлар