UZ

Сўнгги янгиликлар

15:10"Ливерпуль" Слот учун "Фейеноорд"га қанча товон пули тўлагани маълум 0 14:49Андрей Рублёв тўртта мағлубиятдан иборат сериясига чек қўйди 0 14:28Расман. Тим Цзю - Вержил Ортис жанги чемпионлик камари учун ўтказилади! 0 14:07Арина Соболенко Мадридда чемпионлик ҳимоясини бошлади 0 13:46Ўзбекистон кубоги. Бугун 3-тур учрашувлари давом эттирилади 0 13:25Райан Спэнн Богдан Гусков ва Энтони Смитнинг ўхшашлиги ҳақида: "Бу "башара" мени учинчи бор юта олмайди" 0 13:04Шиннинг Шимкентдаги мўъжизалари финал остонасида тўхтади 0 12:43Жервонта "Танк" Дэвиснинг навбатдаги жанги расман тасдиқланди + ПОСТЕР 0 12:22"Барселона" Левандовски билан янги шартнома имзолашга тайёр, фақат битта шарти бор 0 12:01Naiza FC 59. Қозоқ ва ўзбек ММАчилари ўртасидаги жангда кутилмаган натижа 0 11:40Дарья Касаткина Мадрид WTA 1000 турнири учинчи босқичига чиқди 0 11:19Луисвиллдаги UFC турнирининг co-main event жанги тасдиқланди 0 10:58Киллиан Мбаппенинг "Реал"даги маоши маълум 0 10:37Бугун Саиджамшид Жафаров Қозоғистонда жанг ўтказади 0 10:16Елена Рибакина Мадрид турнири учинчи даврасида 0

24 мар 06:32
Янгиликлар

Дзюдо

Бугун Тбилиси "Катта Дубулға"да оғир вазнли дзюдочиларимизга мухлислик қиламиз, улар орасида Давлат Бобонов ҳам бор!

Бугун Грузия пойтахти Тбилиси шаҳрида дзюдо бўйича "Катта Дубулға" туркумига кирувчи турнирнинг сўнгги учинчи кунги беллашувлари ўтказилади.

Мукофот жамғармаси 154 000 еврони ташкил этувчи ушбу нуфузли мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари ҳам медаллар ҳамда Париж-2024 Олимпиадаси йўлидаги қимматли рейтинг очколари учун баҳс олиб боришяпти. 

Икки кунлик беллашувлар якунига кўра терма жамоамиз 2 та кумуш медаль билан 83 давлат орасида умумжамоа ҳисобида 7-ўринни эгаллаб турибди. Мусобақанинг биринчи куни Сардор Нуриллаев (-66 кг), кеча эса Шарофиддин Болтабоев (-81 кг) терма жамоамизга кумуш медални тақдим этганди. 

Бугун эркаклар -90, -100, +100 кг, аёллар эса -78 ва +78 кг вазн тоифаларида татамига чиқишади. Бугун оғир вазн тоифасида ўтказиладиган беллашувларда 7 нафар дзюдочимизга мухлислик қиламиз. Улар орасида жаҳон чемпиони, Токио-2020 Олимпиадасининг бронза медали совриндори Давлат Бобонов ҳам бор.  


Бугун татамига чиқадиган дзюдочиларимиз:

-78 кг: Ирисхон Қурбонбоева - Натали Пауэлл (Буюк Британия)

+78 кг: Рината Илматова - Акмаржан Турдажиева (Қирғиз Республикаси)

-90 кг: Давлат Бобонов - Роберт Флорентино (Доминикан Республикаси)

-100 кг: Эрназар Сарсенбаев - Мантас Климасаускас (Литва)

-100 кг: Рустам Шораҳматов - Леонардо Гонсалвеш (Бразилия) 

+100 кг: Ўткирбек Тўрабоев - Анто Дубрета (Черногория)

+100 кг: Шоҳруҳхон Бахтиёров - Жамал Гамзатханов (Озарбайжон)

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг