UZ

Сўнгги янгиликлар

13:44Фьюри фаолиятида саккизинчи маротаба нокдаун ҳолатига тушиб қолди 0 13:21"Усик P4P рейтинги етакчиси бўлиш учун даъвогар" - Кроуфорд 0 13:00"Қирол қайтиши мумкин". Собиқ чемпион октагонга қайтишга шаъма қилди 0 12:39"Манчестер Сити" ёки "Арсенал". Бугун АПЛнинг сўнгги тур учрашувлари бўлиб ўтади 0 12:18Конор Макгрегор машғулот лагеридаги суратларни тақдим этди + ФОТО 0 11:57Қозоғистонлик жангчи икки ўзбек ММАчисига "вызов" ташлади 0 11:36Олимпиада-2024 лицензианти Бекзод Абдураҳмонов Парижга бормаслиги мумкин 0 11:15"Байер" раҳбарияти футболчиларга чемпионлик узуклари тақдим этди + ФОТО 0 10:54Усик Тайсон Фьюрининг реванш ҳақидаги сўровига 4 та сўз билан жавоб берди 0 10:33Усик — Фьюри жангининг ҳакамлар ҳужжатидан кўчирма + ФОТО 0 10:12UFC Fight Night 241 турнирининг бонус соҳиблари маълум 0 09:51МЛС. Сўнгги дақиқаларда киритилган гол "Интер Майами"ни пешқадамга айлантирди 0 09:30Тайсон Фьюри: "Мен бу жангда ютқазмадим" 1 09:09UFC Fight Night 241 турнирининг барча натижалари битта хабарда 0 08:48Париж-2024 Олимпиадасида стол теннисчиларимиздан ҳеч ким бўлмайди 0

06 сен 12:40
Янгиликлар

Қиличбозлик

Бугун Тошкентда Бутунжаҳон қиличбозлик куни нишонланади

Халқаро қиличбозлик федерацияси сентябрь ойининг иккинчи шанбасини Бутунжаҳон қиличбозлик куни сифатида эълон қилган.

Ушбу санани нишонлашдан кўзланган асосий мақсад Олимпия спорт тури ҳисобланган қиличбозликни аҳоли орасида кенг тарғиб қилиш ва оммалаштиришдир. Бутунжаҳон қиличбозлик куни бу йил 8 сентябрь кунига тўғри келмоқда.

Байрам "Спорт барча учун" шиори остида ташкил қилинади. Йиғилганларга Қиличбозликнинг турли йўналишлари бўйича чиқишлар, спортнинг ушбу тури гўзаллиги намойиш этиб берилади.

Ўзбекистонда ҳам бу кунни кенг миқёсда нишонлаш режалаштирилмоқда. Бугун, 6 сентябрь куни соат 18:00да Тошкент шаҳридаги "Ашҳобод" боғида Бутунжаҳон қиличбозлик куни нишонланади. Ушбу спорт байрамида Ўзбекистон қиличбозлик федерациясининг 200 нафардан зиёд вакили иштирок этиши кутилмоқда. Улар орасида таниқли ва истеъдодли спортчилар, мураббийлар, фаҳрий меҳмонлар бўлади.

Тадбирга ташриф буюрган меҳмонлар спортчиларнинг кўргазмали чиқишлари гувоҳига айланишлари мумкин. Шунингдек, сизни турли танловлар ва эсдалик совғалари кутиб турибди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг