UZ

Сўнгги янгиликлар

07:43Бугун Абдураимова "Ролан Гаррос"даги иштирокини бошлайди 0 07:22Мбаппе Париж марказида 250 кишилик кечки овқат ташкил қилди 0 07:01Свитолина Страсбургда чемпионлик ҳимоясига киришди 0 19:27Тошкентдаги лицензион турнирда Париж-2024 йўлланмалари эронлик спортчиларники бўлди 0 19:06«Гилберт Бёрнс билан ҳали «гаплашамиз» - Нурсултон Рўзибоев 0 18:45Гаттузо Саудия Арабистони жамоасини бошқариши мумкин 0 18:24Эронда спорт тадбирлари бекор қилинди 0 18:01Нурсултон Рўзибоев: «Битта ғалабадан кейин Баклига «вызов» ташлайман 0 17:38Александр Зверев Борис Беккердан ўтиб кетди 0 17:17"Жирона" "Ливерпуль" юлдузини сафига қўшиб олмоқчи 0 16:55Нурсултон Рўзибоев: «Ўзимнинг хатом билан рақиб курашга кирди» 0 16:32"Фьюри тўққизинчи раундда туриб бера олганидан ҳайрон қолдим" - Кличко 0 16:10Нурсултон Рўзибоев нима учун қисқа вақт орасида жангни қабул қилганини айтди 0 15:47Forbes. Роналду – энг сердаромад спортчи, Месси эса... 0 15:24Тайсон Фьюри Александр Усикка ноодатий таклиф берди 0

19 янв 09:17
Янгиликлар

Дзюдо

Бугун Тунис Гран-Приси бошланади, дзюдочиларимизнинг илк рақиблари

Бугун Африка қитъасининг Тунис давлатида жорий мавсумнинг илк нуфузли мусобақаси старт олади.

Пойтахт Тунис шаҳридаги El Menzah Sports Hall аренаси Гран-При туркумига кирувчи ушбу турнирга мезбонлик қилади. Тунис Гран-Присида дунёнинг 50га яқин давлатидан 430 нафар дзюдочи жами 14та вазн (7 нафардан эркаклар ва аёллар) тоифасида татамига чиқади.

Табиийки, улар орасида ўзбекистонлик дзюдочилар ҳам бор. Бугун -66 кг вазн тоифасидаги вакилимиз Шаҳрам Аҳадов словакиялик Андраз Жеребга қарши татамига чиқади. -73 кг вазндаги Мирзоҳид Фармонов эса Босния ва Герцеговиния спортчиси Седрич Бесси билан тўқнаш келади.


20 ёшли Давлат Бобонов (-81 кг) илк даврада тунислик Абдулазиз Бен Аммарга қарши баҳс олиб боради. Шермуҳаммад Жандреев (-90 кг) британиялик Фрейзер Чемберлейн, Ихтиёр Холмуродов (+100 кг) эса қозоғистонлик Санжар Жабборов билан беллашади.

Қизларимиздан эса Гулнур Муратбаева ва Диёра Келдиёрова медаллар йўлида баҳсларга киришишади. Ҳар икки спортчи қизимиз ҳам -48 кг вазн тоифасида ўз имкониятини синовдан ўтказади. Диёра тунислик Олфа Саоудига, Гулнур эса тунислик Чайма Ҳалфаоуига қарши татамига чиқади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг