UZ

Сўнгги янгиликлар

17:37Ўзбекистон Кубоги. 2-турда ишлайдиган ҳакамлар ва ВАР фойдаланиладиган ўйинлар маълум бўлди 0 17:16Велоспорт. Эркаклар ва аёллар миллий терма жамоаларимиз Ғазалкентда катта таркибда йиғин олиб бормоқда 0 16:55Боксчиларимиз халқаро мусобақада иштирок этиш мақсадида Қирғизистонга жўнаб кетди 0 16:30Топурия: "Кейингиси Холлоуэй!" 0 16:04"Эл Классико"ни бошқарадиган ҳакам номи маълум бўлди 0 15:43Байдарка ва каноэчиларимиз лицензион Осиё чемпионатидаги иштирокини бошлади + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 15:22Бектемир Мелиқўзиев бўлажак жанги олдидан очиқ машғулотда иштирок этди + ФОТО 0 15:00Ғалабали йўлга қайтган Прохазка чемпион Перейра билан реванш ўтказиш ниятида 0 14:39Мбаппенинг бир гапидан сўнг "Барселона" ва ПСЖ вакиллари ўртасида 60 кишилик жанжал юзага келди 0 14:18Чендлер: "Мен Макгрегорни шундай мағлуб этаман-ки, балки уни қайтиб октагонда кўрмассиз" 0 13:57Эртага Қирғизистонда спорт курашлари бўйича Осиё лицензион турнири старт олади (анонс) 0 13:36Дзюдо. Терма жамоамиз Осиё чемпионатига жўнаб кетди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 13:15«Реал Мадрид» чемпионлар «қотили». Мадридликлар ЧЛ рекордини ўрнатди 0 12:42Оливейра: "Арман "ўчиб қолганига" ишончим комил эди" 0 12:18Мухлислар Рафаэль Надални тик туриб олқишлашди (ВИДЕО) 0

29 сен 09:35
Янгиликлар

Бошқалар, Футбол

Бугун Вьетнамда Ўзбекистон - Афғонистон учрашуви бўлиб ўтади

Вьетнамнинг Да Нанг шаҳрида соҳил спорт турлари бўйича Осиё ўйинлари давом этмоқда.

Ўз тарихида бешинчи маротаба ўтказилаётган ушбу мусобақада пляж, яъни соҳил футболи бўйича Ўзбекистон терма жамоаси ҳам иштирок этяпти. Аҳад Юсупов бош мураббийлигидаги соҳил футболи вакилларимиз “С” гуруҳи ғолиби сифатида чорак финалга йўл олганди.

Бугун терма жамоамиз чорак финалда Афғонистон билан муносабатига ойдинлик киритиб олади. Афғонистонлик соҳил футболчилар гуруҳнинг сўнгги ўйинида Хитой терма жамоасидан устун келишди ва ўз квартетларида иккинчи ўринни банд этишди. 

Таркибга эътибор қаратадиган бўлсак, футзалчилардан ташқари собиқ машҳур футболчи, Тожиевлар сулоласининг тўнғич вакили Зайниддин Тожиев ҳам бор.

Энг катта камчилик бу – сўнгги йилларда пляж футболи бўйича Ўзбекистон чемпионатининг ўтказилмаётганидир. Клублар бўлмаганидан кейин чемпионат қаердан бўлсин? Табиийки, футболчилар ҳам йўқ. Шундай ҳолатда Аҳад Юсупов “болтадан шўрва” тайёрлаганига қойил қолиш керак.

Осиё ўйинларига бир ҳафта қолганида йиғилган таркиб мусобақага йўл олди. Ҳозирча, натижа ёмон эмас. Ярим финалга чиқиш учун имкониятимиз юқори. Бугун Афғонистон терма жамоасига қарши кечадиган учрашувда футболчиларимизга омад тилаб, улардан ғалаба кутиб қоламиз.     


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг