UZ

Сўнгги янгиликлар

08:59Афсонавий Жозе Альдо узоқ танаффусдан сўнг UFC'да жанг қилди 0 08:47UFC 301. Богдан Гусковга ўхшайдиган Энтони Смит муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 08:26Ҳумоюн Султонов Осиек турнирида 1/2 финал баҳсини ўтказди 0 08:05Goygol Cadet European Cup турнирининг илк кунидаёқ 2 та медаль қўлга киритдик, 1 таси олтин! 0 07:44"Реал" — Испания чемпионати ғолиби! 0 07:23Mutua Madrid Open турнирининг чемпиони аниқланди 0 07:02Жасур Алижонов Маҳмуд Мурадовнинг UFC'дан кетгaнига муносабат билдирди 0 19:03Муҳаммад Жумаев Душанбе "Катта дубулға" турнирида бронза медалини қўлга киритди 0 18:52АПЛда "Олтин қўлқоп" кимга насиб этиши маълум бўлди 0 18:30Мана сизга «театр!» Гарсия Хейнини допинг эвазига таслим этдими?! (Мутолаа учун) 0 18:05Федор Емельяненко ҳам ўзини боксда синаб кўрмоқчи 0 17:40Дмитрий Бивол Саудия Арабистонида бошқа рақибга қарши жанг қилади 0 17:17Ройсга МЛС клублари қизиқиш билдирмоқда, аммо... 0 16:45Яна бир ҳамюртимиз Octagon 58 турнирида жанг қиладиган бўлди 0 16:16Гулруҳбегим Тоҳиржонова Ўзбекистон тарихида Халқаро уста мақомини қўлга киритган илк аёл шахматчига айланди 1

13 янв 08:32
Янгиликлар

Бокс/ММА

Бугун WBO Oriental камари соҳиби Олимжон Назаров ва яна бир ҳамюртимиз Абдурасул Исмоилов Кореяда рингга кўтарилади

Бугун Жанубий Кореянинг Инчеон шаҳрида "Cocky Buffalo" промоутерлик компанияси ўзининг навбатдаги профессионал бокс оқшомини ўтказади.

Хабар берганимиздек, мусобақа доирасида икки нафар вакилимиз жанг қилади.

Жумладан, ўта енгил вазн тоифасида WBO Oriental камари соҳиби Олимжон Назаров (28-5-0) ушбу турнир доирасида хитойлик Вулан Туолеҳази (15-5-2) билан жанг қилади.

Бундан ташқари, биринчи ярим ўрта вазн тоифасидаги ҳамюртимиз Абдурасул Исмоилов (10-2-0) ҳам ушбу турнир доирасида рингга кўтарилади. Унга яна бир Хитой вакили Вейвей Лиу (4-2-0) рақиблик қилади.

Жанглар кечаси Тошкент вақти билан 14:00 да старт олади. Мусобақани мазкур саҳифа орқали кузатиб боришингиз мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Олимжон Назаров сўнгги жангини 2023 йил январь ойида таиландлик Жакравут Мажунгонга қарши ўтказиб, очколар ҳисобига кўра ғалаба қозонган эди. Бу Назаров учун еттинчи ҳимоя жанги бўлади.

Абдурасул Исмоилов эса охирги жангини 2023 йил август ойида япониялик Коки Иноуэга қарши ўтказиб, муддатидан олдин мағлуб бўлган эди.

Турнирнинг тўлиқ карди:

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг