UZ

Сўнгги янгиликлар

21:40Ҳасанбой Дўсматовда ғалаба, Холдаров эса... 0 19:16Фьюри Усик билан жанг режаси ҳақида гапирди 0 18:55Стерлинг реваншда О'Мэллини мағлуб этишига ишонмоқда 0 18:34Саудия клублари АПЛнинг 4 юлдузини нишонга олмоқда 0 18:13Колби Ковингтон Чарльз Оливейрани жангга чорлади 0 17:52Алжамэйн Стерлинг Мовсар Евлоевнинг "вызов"ига "ответ" қилди 0 17:31"Ролан Гаррос" wild card соҳиблари маълум бўлди 0 17:10ОКМК кеча тарихий ғалабага эришибди 0 16:50UFC чемпиони Лигани гонорар масаласида жиддий танқид қилди 0 16:29Дунёнинг иккинчи ракеткаси "Ролан Гаррос"ни ўтказиб юбориши мумкин 0 16:08Дана Уайт сентябрь ойида мухлисларни катта воқелик кутиб турганини эълон қилди 0 15:47"Реал" Ла Лигада 34 йиллик рекордни янгилади 0 15:26Илия Топурия жанг қачон деган саволга жавоб берди 0 15:05Гилберт Бёрнс Рўзибоевни мағлуб этган Бакли билан жанг қилишга рози бўлди 0 14:44Дунёнинг бешинчи ракеткаси ҳам 1/4 финалга чиқди 0

10 апр 09:20
Янгиликлар

Футбол

“Бунёдкор” Исфаҳонда машғулот ўтказди, эртага ўйин

Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоаси айни дамда Эроннинг Исфаҳон шаҳрида бўлиб турибди.

Хабирингиз бор, “қалдирғочлар” 11 апрель, сешанба куни Осиё Чемпионлар лигаси, гуруҳ босқичи, 4-тури доирасида “Зоб-Аҳан” клуби меҳмони бўлади.

Кеча Исфаҳон шаҳрига етиб келган “Бунёдкор” вакиллари бугун ўзларининг биринчи машғулотини ўтказдилар. “Зоб-Аҳан” клуби қароргоҳидаги майдонлардан бирида олиб борилган машғулотда “Бунёдкор” билан Эронга олиб келинган барча футболчилар иштирок этишди. Сергей Лушчан ўз шогирдлари билан бир соатдан ошиқроқ вақт давомида шуғулланди.



Қайд этиш керакки, “Бунёдкор” Эронга бир қатор йўқотишлар билан келган. Ҳужумчи Вадим Чемиртан дисквалификация туфайли баҳсни ўтказиб юборса, Жавлон Иброҳимов ва Алишер Саноев жароҳатлари сабабли Тошкентда қолишган.

Эслатиб ўтамиз, “Зоб-Аҳан” – “Бунёдкор” учрашуви 11 апрель куни Исфаҳондаги “Фуладшаҳр” стадионида маҳаллий вақт билан 20:00да (Тошкентда 20:30 бўлади) бошланади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг